Туриннинг "Ювентус" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду "кеса синьоралар"ни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Diario Sport ёзмоқда.
Манбанинг хабарига кўра, Роналдунинг агенти португалиялик юлдузга янги жамоа излашни бошлаб юборган.
Мендеш мижозини барча топ клублар сингари "Барселона"га ҳам таклиф қилган. Аммо "Ювентус" ҳозирги шароитда катта маош олувчи Роналдуни трансфер қила олиши қийин масала.
Эслатиб ўтамиз, Роналду йилига 30 миллион евро маош олади. Аввалроқ унга ПСЖ қизиқаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.