"Интер Маями" жамоаси франциялик яримҳимоячи Блез Матюидининг трансферини расман эълон қилди. Блез АҚШга эркин агент сифатида кўчиб ўтди.
Аввалроқ у "Ювентус" билан ҳамкорликни тўхтатган эди.
Эслатиб ўтамиз, "Юве"дан олдин Матюиди ПСЖда тўп сурган эди. У Туринликларга ички чемпионатларда қатор совринларни ютиб олишга ёрдам берган.