Ярим ҳимоячи Месут Ўзил "Арсенал"дан кетиш ҳақида ўйламаяпти. Бу ҳақида футболчининг ўзи айтиб ўтди.
"Мен "Арсенал"да шартномамнинг сўнгги кунига қадар қоламан. Бу менинг позициям. Бор кучимни беришга ва клубга фойда келтиришга тайёрман. Мен олдинги даражага қайтишим мумкинлигини бир неча бор исботладим ва буни яна бажармоқчиман.
Қачон кетишимни айнан мен ҳал қиламан бошқалар эмас. Менинг шартномам яна бир мавсум учун амал қилади ва ҳамма бу фактни ҳурмат қилиши керак. Мен "Арсенал"ни ва Лондонни яхши кўраман.
Мен таслим бўлмайман ва энг яхши жиҳатларимни кўрсатишга интиламан. Ҳозир яхши ҳолатдаман ва жамоага фойдам тегиши мумкинлигини биламан », - деди Ўзил.