Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив

“Ювентус” учта ҳужумчидан бирини танлайди

Баҳо:
+ | -

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

“Юве” танлов қилади

Италиянинг “Ювентус” клуби ёзда жамоа таркибини кучайтириш мақсадида марказий ҳужумчи сотиб олмоқчи.

“Le Gazzeta Della Sport” нашрининг маълум қилишича, “зебралар” нишонида бир йўла учта ҳужумчи турибди.

Улар Aркадиуш Милик (“Наполи”), Эдин Жеко (“Рома”), ва Aлваро Мората (“Aтлетико Мадрид”).

Манбанинг маълум қилишича, ушбу вариантлардан бирини танлаш Aндреа Пирло ва жамоа спорт директори Фабио Паратичилар томонидан ҳал этилади.

Эслатиб ўтамиз, Пирлонинг ўзи Aлваро Моратани ортга қайтариш тарафдори бўлиб турибди.

Дзюба Туркияда?

Россия терма жамоаси сардори ва “Зенит” ҳужумчиси Aртём Зюба фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин.

“OrtaCizigi” нашрининг маълум қилишича, Истанбулннг “Бешиктош” клуби рус форворди билан шартнома тузиш ниятида. Манбанинг маълум қилишича, клуб Балотелли билан шартнома имзолай олмгач, бор эътиборини Дзюбага қаратган.

Эслатиб ўтамиз, бу мавсумда 31 ёшли футболчи РПЛ доирасида битта ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди.

“Наполи” ишга киришди

Неаполь шаҳри клуби янги футболчиларни жамоага жалб этиш борасида ишлар олиб бормоқда.

Италиялик журналист Никола Скиранинг хабар беришича, “Наполи” “Реал” ҳимоячиси Серҳио Регилонни қўлга киритиш мақсадида “қироллик клуби”га 15 миллион таклиф қилган. Мадрид клуби эса, ўз футболчисини 25 миллиондан камига қўйиб юбормоқчи эмас.

Шунингдек, Гаттузо жамоасини “Удинезе” ҳужумчиси Кевин Лазанья ҳам тўлдириши мумкин. 28 ёшли ҳужумчи 3 мавсумдан бери “Удинезе” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Унинг ҳисобида 101 та ўйин ва унда киритилган 30 та гол мавжуд.

Хамес сериали давом этади…

 

Мадриднинг “Реал” жамоаси ярим ҳимоячиси Хамес Родригес фаолиятини Париж клубида давом эттиришга жуда яқин турибди.

“Le10sport”нинг маълум қилишича, колумбиялик футболчининг агенти – Жоржо Мендеш айни дамда Парижда ва мижозининг келажаги борасида музокаралар олиб бормоқда.

Манбанинг маълум қилишича, катта эҳтимол билан ПСЖ ушбу трансферни амалга оширади. Сабаби, клуб “Реал” талаб қилаётган 35 миллион еврони тўлаб беришга қодир.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Хамес “Ла Лига”нинг атиги 8 та ўйинида майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1 та гол+ 1 та ассистни ёздириб қўйди.

“Фулҳем” “Aрсенал” футболчисини нишонга олди

Aнглиянинг “Фулҳем” клуби янги мавсумни AПЛда бошлаши аниқ бўлгач, таркибни сезиларли даражада кучайтиришни бошлади.

“Football London” нашри берган маълумотларга кўра, жамоа “Aрсенал” ҳимоячиси Кэлум Чемберснинг ҳизматлари билан қизиқиб қолган.

Манбанинг маълум қилишича, Скот Паркер жамоаси тез кунларда “конинирлар”га 25 миллион евролик таклиф юборади.

Эслатиб ўтамиз, Aртета янги мавсумда жамоани кучайтириш мақсадида бир нечта футболчилардан воз кечишга қарор қилган ва ушбу рўйхатда 25 ёшли Чемберс ҳам бор.

Пессиньи “Милан” нишонида

Милан шаҳрининг “Милан” клуби “Aталанта” жамоаси ярим ҳимоячиси Маттео Пессиньини нишонга олди.

“Сalciomercato” нашрининг маълум қилишича, “россонерилар” 23 ёшли футболчини қўлга киритиш мақсадида 12 миллиондан воз кечишга тайёр. Ўтган мавсумни “Верона” сафида ижара асосида ўтказган Пессиньининг ўзи ҳам “Милан” билан шартнома имзолаш орзусида.

Элсатиб ўтамиз, “Aталанта” бу трансферни амалга оширишга расман тайёр эканлигини маълум қилди. Тез орада музокаралар бошланади.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 22:12, 13.08.2020.
Ўқилди: 10874 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.