Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

“Бухоро” ва “Бунёдкор”нинг айрим аъзолари техник зонага қўйилмайди

Баҳо:
+ | -

Бугун “Бухоро” ва “Бунёдкор” жамоалари ўртасида Coca Cola Суперлиганинг 9-туридан қолдирилган ўйин бўлиб ўтади.

Профессионал футбол машғулотлари ҳамда мусобақаларини ташкил қилиш тўғрисида ишлаб чиқилган вақтинчалик санитария-гигиена қоида ва меъёрларининг 4.1 бандига асосан клублар ҳар бир учрашув учун 35 кишидан кўп бўлмаган иштирок этувчилар рўйхатини тақдим этади. “Бухоро” ва “Бунёдкор” ҳам бугунги баҳсда иштирок этувчи футболчи, мураббий ҳамда раҳбариятдан иборат персоналлар рўйхатини тақдим қилди. ЎзПФЛ Комиссияси мазкур рўйхатни ўрганиб чиққач, ҳар икки клуб рўйхатида регламентда кўрсатилганидек зарурий PZR тестини топширмаган айрим шахслар бор экани маълум бўлди.

Жумладан, “Бухоро”нинг бугунги баҳсда иштирок этувчилардан иборат рўйхатига Aлишер Рустамов (бош директор), Aлександр Хомяков (консультант мураббий), Николай Минчев (техник директор), Ҳасан Рўзиев (бош директор ўринбосари сифатида кўрсатилган, аммо ЎзПФЛ рўйхатидан ўтмаган), Aвгустин Кирице (мураббий), Нодир Жўраев (мураббий), Фаррух Мирзааҳмедов (маркетолог), Илҳом Умуров (маъмур), Ойбек Жуманазаров (матбуот котиби), Ражаб Aвезов (Ҳайдовчи) ҳамда Шоҳжаҳон Насимов (футболчи)лар киритилган.

“Бунёдкор”нинг худди шундай рўйхатидан эса Марат Мифтахутдинов (катта мураббий), Родион Саричев (массажчи), Ботир Парпиев (катта маъмур), Aдҳам Aкбаров (ҳайдовчи) ва Aсаджон Aзимжонов (футболчи) ўрин олган.

Регламентга кўра, белгиланган тестларни топшириб, шифокорлардан ижобий хулоса олмаган ҳар қандай шахс ўйин вақтида техник ҳудуддан ўрин олиши, ҳатто жамоа автобусига қўйилиши мумкин эмас. Шу боисдан юқорида исм-фамилияси қайд этилганлар бугунги ўйинда техник зонага қўйилмайди. Улар PZR тести топширганини тасдиқлаб, тест жавобларини ЎзПФЛ Комиссиясига тақдим қилганидан кейингина келаси учрашувлар вақтида техник ҳудудга киришига рухсат берилади.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 16:23, 14.08.2020.
Ўқилди: 2984 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.