Европа чемпионлар лигаси чорак финал босқичида бўлиб ўтган «Бавария»га қарши ўйин «Барселона» сардори Лионель Месси учун мусобақа доирасидаги 143-ўйин бўлди.
Ушбу кўрсаткич бўйича у "Реал" клубининг собиқ ҳужумчиси Раулни ортда қолдириб, умумий рўйхатда 4-ўринга кўтарилиб олди.
Фақат Хави (151), Криштиану Роналду (170) ва Икер Касильяс (177) Чемпионлар лигаси доирасида Мессидан кўпроқ майдонга тушишган.