Машҳур футбол шарҳловчиси Константин Генич ҳужумчи Лионель Мессининг Чемпионлар лигаси чорак финалида "Бавария"га қарши йирик мағлубиятдан сўнг "Барселона"ни тарк этиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди.
- Футбол энди мени ҳайратлантира олмайди деб ўйлагандим. Аммо бугун ҳақиқатан ҳам ҳайратланарли оқшом бўлди. Ростини айтганда, мен бироз шокдаман. "Бавария" ажойиб жамоа.
- Менда бундай ўйиндан кейин Месси ўзини йўқотиб, "Барса"ни тарк этади деган шубҳа бор. "Бавария" кучлироқ эканлигини билардим. Аммо мен бундай натижани қўрқинчли тушда ҳам тасаввур қила олмасдим, - деб ёзди Генич твиттер саҳифасида.