Кириш Регистрация
11/10 00:00 Реал Мадрид 1-0 Вильярреал
11/10 16:00 ОКМК 2-2 Навбаҳор
11/10 16:00 Сўғдиёна 2-3 Локомотив
11/10 17:00 Эльче - Сельта
11/10 18:00 Кристал Пэлас - Ноттингем Форест
11/10 18:00 Халл Сити - Эвертон
11/10 19:15 Реал Сосьедад - Депортиво
11/10 20:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
11/10 21:30 Бетис - Осасуна
12/10 00:00 Расинг - Валенсия
12/10 18:45 Пахтакор 1-1 Ал-Қодисия
12/10 21:00 Ал-Васл - Ал-Аҳли (СА)
12/10 21:00 Трактор - Аш-Шамол
12/10 23:15 Ан-Наср (СА) - Нефтчи
12/10 23:15 Ал-Ғарафа - Истиқлол
12/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия - Ал-Айн
13/10 00:00 Ковентри Сити - Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте - Севилья

Коутиньо ЕЧЛда ғолиб чиқса, «Барселона» «Ливерпуль»га пул тўлаб беради

Баҳо:
+ | -

«Бавария» Европа чемпионлар лигасида ғолиб чиқса, «Барселона» 5 млн евро миқдорида зарар кўради.

Гап шундаки, ярим ҳимоячи Филиппе Коутиньо «Ливерпуль»дан «Барселона»га ўтаётганида клублар ўртасида тузилган шартномага шундай банд киритилган: бразилиялик футболчи 2018/19 ёки 2019/20 йилги мавсумда ЕЧЛда ғалаба қозонса, каталонияликлар 5 миллион евро миқдорида бонус тўлаб беради.

"Mirror" тарқатган хабарга кўра, келишувда Коутиньо айнан «Барселона» сафида Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиши белгилаб қўйилмаган.

Жума куни «Бавария» чорак финал босқичи доирасида «Барселона»ни 8:2 ҳисобида мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди. Кечаги учрашувда Коутиньо захирадан майдонга тушиб, дублга эришди. Мюнхенликлар ярим финалда «Манчестер Сити» — «Лион» жуфтлигига қарши майдонга тушишади.

28 ёшли футболчи 2018 йилнинг январь ойида 120 миллион евро эвазига «Барселона»га ўтган эди. 2019 йилнинг август ойида эса у «Бавария»га ижарага берилди.

Манба: championat.com
Киритилди: 15:38, 15.08.2020.
Ўқилди: 7256 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик