Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

UFC. Супер Трилогия

Баҳо:
+ | -

Эртага UFC ҳам катта турнир ўтказади. Супер оғир тоифада тарихда энг кучли жангчи номи учун Даниель Кормье ва Стипе Миочич октагонга чиқишади.

Бу уларнинг учинчи жанги. Биринчисида Миочич оғир вазнда чемпионлик ҳимояси бўйича рекордчи сифатида фаворит ҳисобланган. Аммо Кормье яқин масофага кириб уни нокаутга учратган ва камарни тортиб олган.

Иккинчи ўзаро жангда Миочич йўл йўлакай тактикани ўзгартирган ва бурилиш ясаб, ғалаба қозонган. Стипе яна чемпион, узаро ҳисоб 1:1.

Мана энди трилогия. DC Кормье шу жангдан кейин фаолиятини тугатади. Миочич ғалаба қозонса ҳақли равишда UFC тарихида энг кучли оғир вазн жангчиси сифатида тан олинади.

Ўзбекистонда бу сафар турнир трансляция қилинмайди. Аммо кейинги сафарги рақамли ивентлар намойиши Узрепорт режасида албатта бор.

Мусобақанинг асосий карди билан танишинг:

Стипе Миочич (19-3) — Даниэль Кормье (22-2)

Шон О`Mелли (12-0) — Марлон Вера (15-6-1).

Жуниор Дос Сантос (21-7) — Жаирзиньо Розенстрайк (10-1).

Герберт Бёрнс (11-2) — Даниэль Пинеда (26-13).

Мераб Двалишвили (11-4) — Жон Додсон (22-11).

UFC 252 кечаси Тошкент вақти билан 03:00 да старт олади. асосий кард жанглари эса 05:00 дан бошланади.

Манба: https://t.me/Davron_Fayziev
Киритилди: 20:06, 15.08.2020.
Ўқилди: 4189 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.