"Манчестер Юнайтед" дарвозабони Дин Хендерсон "қизил иблислар" сафида қолишга тайёр. Дарвозабон асосий таркиб учун Де Хеа билан рақобатлашишдан қўрқмаяпти. Бу ҳақда Британия матбуоти ёзмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2019/20 йилги мавсумни Хендерсон "Шеффилд Юнайтед" сафида ижарада ўтказди. 31 июль куни унинг ижара муддати ниҳоясига етди. Диннинг манкунианликлар билан шартномаси 2022 йилгача мўлжалланган.
Аввалроқ, Хендерсон хизматига "Челси" қизиқаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.