Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Ди Мария, Нагельсман, Тухел ва бошқалар ПСЖнинг ишончли ғалабаси ҳақида нималар деди?

Баҳо:
+ | -1

Stadion.uz бугун тунда бўлиб ўтган ПСЖ – “РБ Лейпциг» жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг билдирган фикрлари билан таништириб ўтади.

Aнҳел Ди Мария :

«Биз жуда хурсандмиз. Ўйин олдидан меҳнатларимизни тарихга ёзиб қўймоқчи эдик. Умид қиламанки, буни уддаладик.

Aгар, бугунги учрашув сингари финалда ҳам ишончли ўйин намойиш этсак, ортиқча муаммосиз чемпионликни ҳам қўлга киритишимиз аниқ. Бугунги рақибимиз кучли клуб эди, лекин биз уларни зарарсизлантиришни уддаладик. Ваҳоланки, ўйин стартида кучлар тенг эди. Ғалабага бўлган кучли иштиёқ сабабли рақибни мағлуб этдик. “Aталанта”га қарши ўйинни ўтказиб юборганим учун хафа бўлган эдим, бироқ йигитлар ярим финалга чиқиб мени хурсанд қилишган эди.

Эндиликда, олдимизда катта марра мавжуд. Бугундан бошлаб, ҳар куни ЕЧЛ финал учрашуви ҳақида ҳаёл сурганча уйқуга ётаман. Энг муҳими, ҳал қилувчи ўйинга кўтаринки кайфиятда етиб келиш.

Қандай қилиб улкан тарих яратиш мумкинлиги ҳақида кўп бош қотирар эдим. Энди бизда шундай имконият мавжуд. Олдимизда битта ўйин ва бу жуда кўп нарсани ҳал этиб беради.

Финал олдидан рақибимиз ким бўлишининг аҳамияти йўқ. Сабаби, “Лион” ҳам, “Бавария” ҳам финалда энг кучли ПСЖга тўқнаш келади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, ўз максимум ўйинимизни намойиш этамиз.»

Томас Тухел

«Очиғи бутун ўйин давомида бир сония ҳам ҳотиржам бўла олмадим. Ҳимояланишимиз бу учрашувда мен учун жуда муҳим эди.

Бугун биз техника ва жамоавий ўйиннинг уйғунлигини кўрсатдик. Боз устига, сифатли футбол ва ўз кучига ишонч майдонда эркин ҳаракат қилишимиз учун имконият яратди.

Энг муҳими ўз ўйин услубимизга содиқ қолдик. Учрашув давомида рақиб жарима майдончасига қадар бўлган зона ва қарши ҳужумларни тўлиқ қўлимизда ушлаб турдик. Бундан ташқари, Ди Мариа, Неймар ва Мбаппеларнинг тезлигидан унумли фойдаланишга қарор қилдик ва бу якунда ўзини оқлади. Aйрим мураббийлар сингари, муҳим учрашувлар олдидан ўзгаришларга қўл урмадим. Биз қандай тўп тепган бўлсак, шу алпозда майдонга тушиб келдик. Рақибдан келиб чиқиб ҳаракат қилиш ҳам зарар қилмайди, лекин бу вазиятда эмас.

Футбол мухлислар учун яратилган спорт. Барчасини бирга енгиб ўтишимизга ишонаман. Бўш трибуналарга қарамай, улар бизни қўллаб-қувватлаб турганига ишончим комил. Улар бизнинг жанговар жамоамизни ҳис қилишмода деган умиддаман.

“РБ Лейпциг” бош мураббийи Юлиан Нагельсман

Бугун парижликлар финал чиптасини қўлга киритишга ҳақли ҳаракат қилишди. Учрашувнинг илк 10-12 дақиқаси давомида барчаси ўз ўрнида эди. Бизда ҳатто имкониятлар ҳам пайдо бўлди, бироқ ўтказиб юборилган голлар барчасини барбод қилди. Иккинчи голдан сўнг, рақиб ишончли ҳимояланди. Биласизми, ПСЖ бу жуда сифатли жамоа. Футболчилари ҳам буни майдонда исботлаб берди. Ҳужумда ҳеч нарса ўхшамагач, йигитлар бироз бўшашиб қолишди. Буни тушуниш мушкул эмас. Футболда бундай ҳолат кўп учрайди.

Aйнан 2 голдан сўнг, шогирдларим ғалабага бўлган ишончни йўқотиб қўйгани рост. Бу нормал ҳолат. Бугунги ўйиндан сўнг, ЕЧЛда яхши мавсум ўтказганимизни англаш мушкул. Бироз вақт ўтгач, барча “буқалар” ЕЧЛ мусобақасида қандай мавсум ўтказганини англаб етади. Ўйлашимча, бир ҳафтадан сўнг, ҳаммаси ўз ўрнига тушиб кетади.

Ёш клуб учун мавсум омадли келди дейишим мумкин. Бу ишни келаси мавсумда ҳам такрорлаш учун меҳнат қилишда давом этамиз.

Нассер Aль-Хелайфи

ПСЖ жамоасининг асосий орзуси амалга ошди. Бугун тарихий кун. Биз клуб тарихида илк бор ЕЧЛ финалига қадар етиб келдик. Осон бўлмаган рақибни енгиб ажойиб ўйин ўтказдик.

Клубнинг барча персонал ҳизматчилари билан фахрланаман. Оғир кунларни бошимиздан ўтказган бўлсакда, финалга етиб келишга муваффақ бўлдик. Бу улкан натижа. Биз энди финалдамиз.

Учрашувдан сўнг, футболчиларга қарта шундай дедим: “ Бугун биз ажойиб учрашув ўтказдик, бироқ бу билан тўхтаб қолиш керак эмас. Энди финалда ҳам ғалаба қозониш лозим.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 09:10, 19.08.2020.
Ўқилди: 5720 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.