Британия матбуотининг хабарига кўра, "Барселона" ҳимоячиси учун курашга "МЮ" ҳам қўшилди. Пике аввал ҳам "қизил иблислар" сафида ҳаракат қилган.
"Барселона" испаниялик ҳимоячи билан хайрлашишга қарши эмас. Ҳимоячига "Фулхэм" ҳам қизиқиш билдираётганди.
Эслатиб ўтамиз, Ла лиганинг якунланган мавсумида ҳимоячи 35 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голлик узатма амалга оширди.