“Навбаҳор” ПФКнинг юртимиз футболини ривожлантириш борасида кўплаб самарали ишларни амалга ошираётган Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси (ЎзПФЛ)га айни пайтда Тошкентда марказлашган ҳолда ўтказилаётган Coca Сola Cуперлиганинг 10-13-турлар баҳсларини ташкилий ишлари бўйича ҳеч қандай эътирози йўқ.
Аксинча, клуб раҳбарияти ЎзПФЛни ўзбек футболини ривожлантириш ва имиджини ошириш борасида олиб бораётган ишларини қўллаб-қувватлайди ҳамда ЎзПФЛ ҳамда “Навбаҳор” ПФК ўртаcидаги ўзаро ҳамкорликнинг бундан кейин ҳам самарали тарзда давом этишини тилаб қолади.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.