"Барселона" ярим ҳимоячиси Рафинья Алькантара фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин. Футболчи хизматига "Арсенал" ва "Эвертон" клублари қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Испания матбуоти хабар тарқатди.
Аввалроқ, Алькантара хизматига "Лацио" қизиқиш билдираётганлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Transfermarkt портали ҳавбекни 9,5 миллион еврога баҳоламоқда.
"Барселона" Рафинья билан хайрлашишга қарши эмас ва у борасидаги таклифларни кўриб чиқишга тайёр.