Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Андрей Канчельскис: “Жўжани кузда санашади”

Баҳо:
+ | -

Coca Cola Суперлига 12-туридан ўрин олган АГМК – “Навбаҳор” (1:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Навбаҳор” бош мураббийи Андрей Канчельскис иштирок этиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди.

-  Футбол – бу ўйин. Ўйинда эса голлар урилиши керак. Сўзим аввалида бугун майдонга тушиб, матонат  кўрсатган шогирдларимга раҳмат айтаман. Мазкур ўйинда беш нафар футболчимиз коронавирус тести мусбат чиққанлиги боис, жамоага ёрдам бера олишмади. Яна бир футболчимиз Исломбек Исоқжонов эса дисквалификация сабабли, майдонга туша олмади.

Шунинг учун ПФЛ ва АГМК клубига ўйинни қолдириш ҳақида мурожаат қилдик, Аммо улар бунга кўнишмади. Нимаям дердим, ҳаёт давом этади. Энди кейинги, “Қўқон-1912” жамоасига қарши кечадиган баҳсга тайёргарлик кўрамиз.

Фурсатдан фойдаланиб, футболчиларимизга миннатдорчилик билдираман. Йигитлар ҳар уч кунда майдонга тушишса-да, ўз маҳоратларини намойиш этишга интилишмоқда.

АГМКда бизга нисбатан ўйинга тайёргарлик кўриш учун бир кун кўпроқ вақт бўлди. Бу эса уларга устунлик бағишлади. Натижада иккинчи бўлим охирларида рақиб устунлик қилди. Футболда бир кун ортиқча дам олиш ҳам кўп нарсани англатади.

Умуман олганда, биринчи бўлимда жамоамизда кўпроқ голли вазиятлар юзага келди. Шунингдек, иккинчи бўлиимда ҳам имконият бўлди. АГМК эса учрашув якунланишига саноқли дақиқалар қолганида, ҳужумкорликни кучайтириб, қўшимча дақиқада гол урди.Олмалиқда ўтган йили бўлиб ўтган баҳсда ҳам олмалиқлар қўшимча вақтда гол уриб, ҳисобни тенглаштиришганди. Бу сафар ҳам ўша сценарий такрорланди.Нимаям дердим,бу футбол. Футболда эса бундай ҳолатлар учраб туради.

Футболчиларга бундай тиғиз графикда ўйнаш осон эмас. Бугунги ўйинда ҳаммаси жойида бўлди: ташкилотчилик, майдон, ўйиннинг бошланиш вақти. Бу борада ПФЛга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Бир сўз билан айтганда барчаси супер даражада бўлди.

“Сурхон”га қарши кечган ўйинда камчиликлар бўлганди ва бунга тўхталиб ўтгандим. Чунки мен доимо оқни оқ, қорани қора деб келганман.

Ҳар қандай жамоа учун беш нафар асосий футболчиси майдонга тушмаса, қийин бўлади. Шунга қарамай, бугун майдонга тушган футболчилар жонкуярлик кўрстаишди. Бунинг учун йигитларга катта раҳмат.

Ўйин  ажойиб, ҳиссиётларга бой тарзда ўтди. Афсуски, очко йўқотдик.Нимаям дердим, бу футбол.

Яна нима дейишим мумкин? Агар биз ҳам АГМКга ўхшаб, бир кун кўп дам олганимизда, балки бугунги ҳисоб бошқача бўлармиди? Мен жамоадаги вазиятдан келиб чиқиб, дурангни ёмон натижа дея олмайман. Чунки Ўткир Юсупов энди сафимизга қайтди. Иван Соловьёв эса 8 кун шуғулланмади. Иван ўйинга киришиб кетиши учун 8 кун машғулот олиб бориши керак.

Муҳими, чемпионатни қандай тарзда бошлаш эмас, балки уни қандай ҳолатда якунлаш. Ахир, айтишади-ку, жўжани кузда санашади, деб.

Бўлажак басҳларда ижобий натижаларга эришиш учун интиламиз. Умид қиламанки, “Қўқон-1912” билан бўладиган баҳсда ғалаба қозонамиз.   

Лекин ҳаётда футболдан ҳам муҳим нарсалар бор, бу аввало инсонлар соғлиги. Ахир ҳаммамиз бир марта яшаймиз, ҳеч кимга умр уч марта берилмайди-ку, тўғрими?  Барчага соғлик-саломатлик тилайман.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 14:06, 26.08.2020.
Ўқилди: 2688 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.