Россия чемпионатининг 5-турида «Ростов» ўз майдонида «Урал»ни қабул қилди. Учрашувнинг 59-дақиқасида япониялик легионер Кенто Ҳашимото томонидан урилган гол «Ростов»га ғалаба олиб келди.
Мазкур баҳсда Элдор Шомуродов асосий таркибда майдонга тушди ва 71-дақиқада захирага олинди. «Ростов» очколарини 9 тага етказиб олган ҳолда 6-ўринга кўтарилди.
«Ростов» — «Урал» 1:0
Гол: 1:0 – 59 Ҳашимото.
«Ростов»: Песьяков, Осипенко, Чернов, Козлов, Ҳажикадунич, Глебов, Ионов, Байрамян (Смирнов, 71), Норманн (Ҳашимото, 48), Еременко (Логашов, 80), Шомуродов (Полоз, 71).
«Урал»: Помазун, Герасимов, Риков, Кулаков, Калинин (Золотов, 24), Аугустиняк (Емелянов, 63), Бавин (Евсеев, 63), Мишкич, Егоричев (Шаболин, 84), Бикфалви, Подберезкин.
Огоҳлантиришлар: Кулаков (52), Риков (90).