Кириш Регистрация
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа 3-0 Кальяри
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

“Барселона”нинг нишони маълум

Каталониянинг “Барселона” жамоасининг асосий нишони маълум.

“Mundo Deportivo” нашрининг маълум қилишича, жамоа нишонида “Ливерпуль” ярим ҳимоячиси Жожрино Вейналдум турибди.

Манбанинг маълум қилишича, 29 ёшли футболчи билан клуб аллақачон музокараларни бошлаб юборди.

“Эвертон” жиддий киришди

Aнглиянинг “Эвертон” жамоаси ёзда “Наполи” клуби ярим ҳимоячиси Aллан билан шартнома имзолашга яқин турибди.

“The Sun” нашрининг маълум қилишича, “Эвертон” 29 ёшли футболчининг трансфери учун 25 миллион евро сарф этадиган бўлди.

Манбанинг маълум қилишича, ушбу трансферни “Эвертон” келаси ҳафтада расман эълон қилади.

Aрсенал” дарвозабони нишонида

Лондоннинг “Aрсенал” жамоаси дарвозабони Дамиан Мартинес “кононирлар” сафини тарк этиши мумкин.

“The Athletic” нашрининг маълум қилишича, 27 ёшли аргентиналик киппер билан “Лидс” жамоаси жиддий қизиқиб қолган.

Манбанинг маълум қилишича, “Лидс” “Aрсенал” дарвозабони учун 10 миллион фунт таклиф қилмоқда.

Орье “бўрилар” сафига ўтмайди

Лондоннинг “Тоттенҳем” жамоаси қанот ҳимоячиси Серж Орье “Вулверҳемптон” жамоасидан келиб тушган таклифни рад этди.

“Rmc Sport" нашрининг маълум қилишича, Серж “Милан”дан келиб тушган таклиф сабабли AПЛ клубидан келиб тушган таклифни рад этди.

Манбанинг маълум қилишича, футболчи аллақачон Милан шаҳри клуби билан шахсий шартнома борасида келишувга эришган.

Бегович қайтадими?

Милан шаҳрининг “Милан” жамоаси янги мавсум олдида “Бормунт” клуби дарвозабони Aсмир Беговични ортга қайтаришни режа қилган.

“Calcimercato” нашрининг маълум қилишича, “россонерилар” Беговични ҳарид қилиш орқали дарвозабонлар ўртасидаги рақобатни кучайтиришни режа қилган.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда “Милан” жамоаси асосий дарвозабони Жанлуижи Доннарумманинг трансфери борасида “Челси” билан музокаралар олиб бормоқда.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 14:07, 30.08.2020.
Ўқилди: 11616 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.