Кириш Регистрация

Кийиниш хонасидаги тўқнашув: Мбаппе мавсумни барбод қилганликда жамоадошларини танқид қилди

Баҳо:
+4 | -

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе баъзи жамоадошларидан норози. Франциялик юлдуз жамоадаги ҳолатдан ғазабда — унинг фикрича, айрим футболчилар мавсумни «барбод қилишган», деб хабар бермоқда Madrid Universal. Юлдуз форвард ҳатто ушбу масала бўйича жамоадошлари билан шахсий суҳбатлар ҳам ўтказган.

Қайд этилишича, Жуд Беллингем — Мбаппе билан келишмовчилик юзага келган футболчилардан бири. Манбанинг таъкидлашича, англиялик футболчи Килианнинг омадсиз ўйинларидан сўнг уни танқид қилишга ботинган кам сонли ўйинчилардан бири бўлган.

«Реал» жорий мавсумни бой берди: жамоа Чемпионлар лигаси ва Испания Кубогидан чиқиб кетди, Ла Лигада эса «Барселона» билан чемпионлик учун курашиш имкониятини деярли йўқотди.

Киритилди: 11:30, 26.04.2026.
Ўқилди: 12860 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик