Испания Ла лигаси «Барселона» ва клуб сардори Лионель Месси ўртасидаги баҳсли вазиятга ойдинлик киритди.
Хабарингиз бор, аргентиналик футболчи "кўк-анорранглилар" сафини бепул тарк этмоқчи. "Барселона" эса шартномадаги тегишли банднинг муддати ўтиб кетгани боис, ўйинчининг товон пули ҳақидаги банд кучга кирганини таъкидламоқда.
Ла Лига эълон қилган баёнотда ташкилот клуб фойдасига хулоса чиқарди. Хулосада айтилишича, жамоа ва Месси ўртасидаги шартнома ҳамон ўз кучини сақлаб турибди. Шунинг учун Лионель «Барселона»ни фақат 700 миллион евро тўланган тақдирда ёки клуб истаса, даъвогар клуб билан музокара олиб бориб, уни трансфер қилган ҳолатда тарк этиши мумкин. Месси бир томонлама ҳаракат билан шартномани бекор қилиши ҳуқуқини йўқотган.
Эслатиб ўтамиз, Месси «Барселона»нинг бугунги йиғинига келмади, тиббий кўрикдан ўтмади. У "Манчестер Сити"га ўтмоқчи.