"Челси"нинг франциялик ярим ҳимоячиси лондонликлар сафини тарк этмоқчи эмас. Нголога "Челси"да ҳаммаси ёқмоқда ва барча таклифларни рад этишга тайёр.
Аввалроқ Канте "Интер"га йўл олиши ҳақида хабарлар тарқалганди. "Нерадзуррилар" бош мураббийи Антонио Конте жаҳон чемпионини жамоасида кўрмоқчилигини яширмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, 2019/20 йилги мавсумда Премер-лигада Канте 22 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди.