Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Исломбек Исмоилов: "Бундан кейин бўшашмасак, кўзлаган мақсадга эришамиз"

Баҳо:
+ | -

ПРО-Лига 4-туридан ўрин олган “Турон" - "Истиқлол" (2:1) учрашувидан сўнг клубимиз бош мураббийи Исломбек Исмоилов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Бугунги ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам кутилганидек шиддатли ўзига хос муросасиз руҳда кечди. Ўйиндан келиб чиқиб ўзгаришлар қилдик. Йигитларга охиригача курашишгани учун рахмат ! Биринчи ўрин футболчиларга, жамоамизга руҳий далда беради деб ўйлайман. Шу вақтгача қилган мехнатларимизнинг самараси ҳисобланади. Бундан кейин ҳам бўшашмасдан ишласак мавсум охирида кўзлаган мақсадимизга етамиз.

Футбол шунақа нарсаки, машғулотда бошқа бир вазият устида ишлайсиз, ўйинда эса бошқа вазият бўлади. Голдан кейин ҳотиржамликка берилиш руҳий ҳолат билан боғлиқ. Нафақат ўйин давомида балки, машғулотларда ҳам футболчиларга тушунча берамиз. Ҳар доим диққат эътиборни йўқотмаслик керак, 90 минут курашиш лозим. Биз футболчиларга ўргатаётган услуб ва тактика ҳужумкор футболга асосланган.

Янги келган футболчилар ўйиндан ўйинга мослашиб боришади. Улар келганига 2 ой бўлди. Жамоадаги аксарият футболчилар 8-9 ойдан бери бирга ўйнайди. Футболчиларни бир жамоага мослашиб кетишига маълум вақт керак бўлади. Отабек Ҳайдаров ва Шукурали Пўлатов улкан тажрибага эга футболчилар ҳисобланади. Шунга қарамай улар бугун ишончли ўйин кўрсатди.

Ғалабадан сўнг ҳам танқидий савол берилаяпти? Қачон шундай бўлди? Матбуот анжуманида ўйин таҳлили бўлади. Журналистлар томонидан берилаётган саволларни танқидий руҳда бўлди деб ҳисобламайман. Аслида танқид бўлгани яхши, балки ўйинни бошқа ракурсдан кўрган журналистлар камчиликларимизни айтишса, биз навбатдаги ўйинларда бу каби холатларни кўриб чиқамиз",- дейди Исломбек Исмоилов.

"Турон" футбол клуби матбуот хизмати

Киритилди: 00:33, 04.09.2020.
Ўқилди: 2178 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Венгернинг фикрича, фақат битта терма жамоа Франциянинг ЖЧ-2026да ғолиб чиқишига тўсқинлик қилиши мумкин [6761]

Бразилия терма жамоасининг самолёти ватанга бортида фақат бир ўйинчи билан қайтди — манба [5748]

"Реал" асосий таркибда бир дақиқа ҳам ўйнамаган тарбияланувчиларидан 100 миллион евродан ортиқ маблағ ишлаб олди [4364]

Абдуқодир Хусановнинг агенти футболчининг тўйи ва фидойилиги ҳақида гапириб берди [3301]

"Реал" Винисиусга ультиматум қўйди [3288]

Камавинга трансфери бўйича таклиф юборган топ-клуб номи маълум бўлди [3025]

«Манчестер Юнайтед»нинг трансфер мақсади 120 миллион еврога баҳоланди [2609]

Романо Португалия терма жамоасининг янги бош мураббийи номини маълум қилди [2261]

«Нефтчи» ўртоқлик ўйинида «Зенит»га йирик ҳисобда мағлуб бўлди [1936]

Дешам ФИФАнинг Олисега берилган карточка бўйича қарорини маълум қилди [1865]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик