Уэльс терма жамоаси бош мураббийи Райан Гиггз Мадриднинг «Реал» клуби футболчиси Гарет Бэйлни кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишини хоҳламоқда.
«Гаретнинг доим терма жамоа ихтиёрига етиб келаётганимдан хурсанд бўламан. У ўзини машғулотларда яхши ҳис қилмоқда. Лекин, у бошқа футболчилар сингари кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиши керак. Умуман олганда Гаретнинг Финляндия терма жамоасига қарши кўрсатган ўйинидан қониқдим. Гарчи, у 45 дақиқа ўйнаган бўлсада, ёмон ўйин намойиш этмади», – Гиггзнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Goal.