Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Равшан Эрматов Қорақалпоғистондаги футбол билан боғлиқ вазият билан яқиндан танишди

Баҳо:
+ | -

Қорақалпоғистон Республикасида хизмат сафарида давомида мутахассислар гуруҳи футбол ва спорт объектлари ҳолатини кўздан кечириш, ҳудудда футболни оммалаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишишди.

Жумладан, Нукус олимпия захиралари коллежида футбол стадионининг ҳозирги ҳолати, янгидан барпо этилган 150 ўринли ётоқхона, коллежнинг асосий ўқув биноси, спорт залларида ташкил этилган даволаш марказида яратилган шароитлар кўздан кечирилди.

Шундан сўнг, Амударё туманига ташриф буюриб, бу ердаги футбол секциялари фаолияти, ўтказилаётган машғулотлар жараёни билан яқиндан танишилди. Спортчи ёшлар билан учрашув чоғида ҳудудда спортни ривожлантириш борасидаги долзарб муаммолар юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

Шунингдек, Беруний тумани болалар-ўсмирлар спорт мактабида ҳам бўлиб, ҳудудда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди. Хусусан, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Кегейли туманида футбол объектларини ўрганиш жараёнида футбол стадиони ҳамда ўқув биносининг умумий ҳолати қониқарсизлиги аниқланди. Ўз навбатида болалар-ўсмирлар спорт мактаби раҳбариятига аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш борасида тегишли тавсиялар берилди.

Тахтакўпир ҳамда Бўзатов туманларидаги болалар-ўсмирлар спорт мактаблари қошида янгидан қурилган сунъий қопламали футбол стадиони 1000 нафар томошабинга мўлжалланган бўлиб, бу ерда яратилган шарт-шароитлар бемалол республикамиз миқёсидаги мусобақаларни ҳам ўтказиш имконини беради. Сафар давомида футболга масъул раҳбарларга стадион ва майдонлардан самарали фойдаланиш ва ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш вазифаси юкланди.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 11:02, 06.09.2020.
Ўқилди: 2290 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.