"Манчестер Юнайтед" клуби ва Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Бруно Фернандеш иккинчи бор ота бўлди. Бу ҳақда футболчи инстаграм орқали хабар берди.
"Хорватия билан ўйин (4: 1) ниҳоясига етгач, кўпчилик мени голсиз кетди деб ўйлашди, лекин сиз адашдингиз. Гонсало де Пигно Фернандеш отаси ҳаётидаги иккинчи энг муҳим голни уриш вақти келди, деб қарор қилди", деб ёзди 25 ёшли футболчи.