Франция матбуотининг хабарига кўра, ПСЖ ҳужумчиси Эрик Шупо-Мотинг билан янги шартнома имзолайди.
Парижликлар ҳужумчи билан яна бир йиллик шартнома имзолашга яқин турибди. Ҳужумчи 1 сентябрь куни эркин агентга айланган эди.
Эслатиб ўтамиз, Шупо-Мотинг ўтган мавсум 9та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол урган ва 1та голга ассистентлик қилганди.