Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Ҳабиб Нурмагомедов: «Жастин Гэтжини нокаутга учратмоқчиман»

Баҳо:
+ | -

Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов Жастин Гэтжига қарши жанг олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"24 октябрь куни рақибимни нокаут қилишга ҳаракат қиламан. Иккинчи ёки учинчи раундда жангни тугатмоқчиман. Гэтжининг партерда нима қила олишга қизиқяпман. Уни ҳеч ким билан партерда кўрмаганмиз. Чидамлилик нуқтаи назаридан мен ўзимни ундан икки бош баланд деб ҳисоблайман. Аммо зарба беришда... Кўпчилик менинг зарбаларимга шубҳа қилади. 12 йилдан бери профессионал жанглар ўтказаман. Ва бу вақт ичида менда ҳатто оддий шилиниш ва шунга ўхшаш нарсалар бўлмаган. Жастин Гэтжи эса икки марта нокаутга учраган. Унга катта зарар етказилган. У кучли ва чидамли жангчи. Аммо ич ичимдан зарба бериш техникасида ҳам ундан бир бош баланд эканимга ишонаман", — деди Ҳабиб Нурмагомедов.

Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб ва Гэтжи ўртасидаги жанг 24 октябрь куни Абу-Дабидаги «Жангчилар ороли»да бўлиб ўтади.

Ҳабиб охирги жангини 2019 йилнинг сентябрь ойида ўтказган. Ўшанда у Дастин Порьени муддатидан олдин мағлуб этганди. Умумий ҳисобда Ҳабиб MMA’да 28 та жанг ўтказиб, 28 ғалабага эришган. 2020 йилнинг май ойида Тони Фергюсонни мағлуб этган Жастин Гэтжининг ҳисобида эса 22 ғалаба ва 2 мағлубият бор.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 18:35, 07.09.2020.
Ўқилди: 4473 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.