Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Суперлиганинг 4 та ўйинидан бадарға қилинган ҳакам Шерзод Қосимов Про-Лигада ишлай бошлади

Баҳо:
+ | -

Coca-Cola Суперлига 11-тури доирасида кечган «Сўғдиёна» — «Бунёдкор» учрашувини (3:3) бошқариб борган ҳакам Шерзод Қосимов тўртта ўйинга дисквалификация қилингани маълум бўлди.

«Дарё»нинг ЎФАдаги манбасига кўра, Профессионал футбол Лигаси (ПФЛ) «Сўғдиёна» — «Бунёдкор» учрашувидаги (3:3) ўйин натижасига таъсир қилган баҳсли қарорлар сабаб Ўзбекистон футбол ассоциациясидан (ЎФА) учрашувдаги ҳакамликни ўрганиб чиқишни сўраган.

Шундан кейин ЎФА Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси Қосимовни Суперлиганинг тўртта учрашувидан четлатиш қарорини қабул қилган ва ўйин учун оладиган гонорарининг 75 фоизини ушлаб қолган. Бироқ ташкилот ҳали ҳам Қосимовнинг Суперлига баҳсларидан четлаштирилгани ҳақида ҳеч қандай маълумот бермаган.

Қайд этиш жоиз, ЎФА 13-тур доирасида ўтган «Бухоро» — ОКМК (2:2) ва «Навбаҳор» — «Қўқон-1912» (0:1) ўйинларидан кейин, ушбу баҳсларда фаолият юритган Вадим Агишев ҳамда Виктор Серазетдиновни Суперлига ўйинларидан четлатганди. Улар мазкур баҳсларни бошқаришда жиддий хатоларга йўл қўйгани айтилганди.

Эслатиб ўтамиз, Қосимов иккинчи бўлимда «Бунёдкор» фойдасига пенальти белгиламаган — ҳимоячи ўз жарима майдони ичида рақиб футболчисининг либосидан тортиб йиқитган. Бироз ўтиб баҳсли ҳолатда «Сўғдиёна» фойдасига 11 метрлик жарима зарбаси белгилаган — ҳакам тўп «Бунёдкор» футболчисининг қўлига тегганини маълум қилган.

Таъкидлаш ўринли, 7 сентябрь, душанба куни Шерзод Қосимов Про-Лига 5-туридан ўрин олган «Оқтепа» — «Динамо» учрашувини бошқариб борди. Ўйин томонларнинг 1:1 ҳисобидаги дуранг натижаси билан якунига етди. Беллашувда баҳсли ҳолатлар ҳам кузатилди.

Жумладан, 30-дақиқада «Оқтепа» футболчиси Владислав Фомин пенальтидан гол уриб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиққанди. Аммо ўша вазиятда Қосимов олдин жарима зарбаси белгилади. Бироқ кўп ўтмай қарорини ўзгартирган ҳолда «Динамо» дарвозаси томон пенальти тепилишига кўрсатма берди. Шунингдек, 58-дақиқада самарқандликлар аъзоси Шаҳзод Ҳамидовни рақибига нисбатан кескин ўйнади деб топган ҳолда майдондан четлаштирди.

Маълумот учун, Шерзод Қосимов ФИФА тоифасидаги ҳакам ҳисобланади. У 2014 йилдан бери халқаро майдонда ҳам ўйинларни бошқариб келади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 23:04, 07.09.2020.
Ўқилди: 3339 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.