Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

Миллатлар Лигаси. Италия, Польша терма жамоалари ғалаба қозонишди

Баҳо:
+ | -1

УЕФА Миллатлар Лигасининг 2-туридан ўрин олган 7 сентябрь, душанба кунги ўйинлар якунланди.

Куннинг марказий ўйини Нидерландия ва Италия терма жамоалари ўртасида кечди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган вақтда италияликлар позицион ҳужумни муваффақиятли амалга оширган ҳолда ҳисобда олдинга чиқиб олди.

Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади ва Италия очколарини 4 тага етказиб олган ҳолда А Лига 1-гуруҳида пешқадамга айланди.

Гуруҳининг иккинчи ўйинида Польша сафарда Босния ва Герсеговинага қарши баҳс олиб бориб, иродали ғалабани қўлга киритди.

Таркиби тарқатиб юборилган ва дебютантлар билан ҳаракат қилган Чехия жамоаси уй ўйинида Шотландияга имкониятни бой бериб қўйди. Дастлаб чехлар олдинга ўтиб олган бўлса-да, меҳмонлар иккита тўп билан жавоб бера олди.

Норвегия жамоаси Шимолий Ирландияни йирик ҳисобда таслим этди. Меҳмонлар сафида Эрлинг Ҳоланд дубль муаллифига айланди. Австрия эса Руминияга имкониятни бой бериб қўйди.

Қозоғистон терма жамоаси ўз уйида Беларусни қабул қилди. Максим Бордачев ва Виталий Lisaковичнинг голларига қозоғистонликлар Абат Аймбетовнинг киритган тўпи билан жавоб берди.

УЕФА Миллатлар Лигаси

2-тур баҳслари

7 сентябрь, душанба

Нидерландия — Италия 0:1

Гол: 0:1 – 45 Барелла.

Нидерландия: Силлессен, Велтман, ван Дейк, Хатебур (Думфрис, 70), Аке (де Йонг, 81), де Рон, ван де Бек (Бергвейн, 57), Вейналдум, де Йонг, Промес, Депай.

Италия: Доннарумма, Кьеллини, Спинаццола, Бонуччи, Д`Амброзио, Локателли (Кристанте, 81), Барелла, Заниоло (Кин, 42), Жоржиньо, Инсинье, Иммобиле.

Огоҳлантиришлар: Д`Амброзио (23), Велтман (69), Кристанте (83), Вейналдум (83), Кьеллини (88).

Босния ва Герсеговина — Польша 1:2

Голлар: 1:0 – 24, пенальти Хайрадинович, 1:1 – 45 Глик, 1:2 – 67 Гросицки.

Чехия — Шотландия 1:2

Голлар: 1:0 – 11 Пешек, 1:1 – 27 Дайкс, 1:2 – 52, пенальти Кристи.

Қозоғистон — Беларусь 1:2

Голлар: 0:1 – 53 Бордачев, 1:1 – 62 Аймбетов, 1:2 – 86 Лисакович.

Австрия — Руминия 2:3

Голлар: 0:1 – 3 Алибек, 1:1 – 17 Баумгартнер, 1:2 – 51 Григоре, 1:3 – 69 Максим, 2:3 – 80 Онисиво.

Шимолий Ирландия — Норвегия 1:5

Голлар: 0:1 – 2 Эльюнусси, 1:1 – 6 Макнейр, 1:2 – 7 Ҳоланд, 1:3 – 19 Серлот, 1:4 – 47 Серлот, 1:5 – 58 Ҳоланд.

Исроил — Словакия 1:1

Голлар: 0:1 – 14 Дюриш, 1:1 – 90+1 Вейсман.

Албания — Литва 0:1

Гол: 0:1 – 50 Казлаускас.

Киритилди: 02:25, 08.09.2020.
Ўқилди: 5902 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.