Суперлиганинг 16-туридан ўрин олган олган "Металлург" - "Пахтакор" (0:3) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Шота Арвеладзе ўз фикрларини билдирди.
"Бекободда ўйнаш ҳамиша қийин. Мезбонлар кимга қарши, қандай ўйнаш кераклигини, халал беришни яхши билишади. Дастлабки 30 дақиқада рақиб жиддий қаршилик кўрсатди. Кейин эса бўш ҳудудлар юзага келди. Биринчи гол рекошетдан кейин урилди. Қанотларда тўпни ушлашга ва узатмаларни амалга оширишга эътибор бердик. Голдан кейин очиқ ўйин бошланди.
Иккинчи гол ўйин тақдирини ўзгартириб юборди. Биз ҳам тўпни назорат қилдик, вазиятлар яратдик. Вазифа уч очко қўлга киритиш ҳамда ўйинни жароҳатларсиз якунлаш эди.
Мезбонлар иккинчи бўлимда ҳужумга эътибор қаратишди. Бир неча кундан кейин Қатар сафари кутмоқда. ОЧЛда иштирок этамиз. Ўйлайманки, нафақат жамоамизнинг мухлислари балки, барча ишқибозлик қилади. Бу кунгача етиб келишимиз осон бўлмади. Жамоадаги кўп футболчилар коронавирус билан касалланди, ундан кейин оғир тақвим, ҳар уч кунда ўйин.
Сидиқовнинг қанотдаги ўйинидан қониқдим. ОЧЛда ўзимизни яхши кўрсатишни ва мухлисларни хурсанд қилишни истаймиз. Шерзод Аъзамовнинг жароҳати бор эди. Бугун у югуришни бошлади. Олдинда кутаётган учрашувга қадар уни тезроқ тиклашга ҳаракат қиламиз",- дейди Шота Арвеладзе.