Кириш Регистрация
09/09 18:30 ОКМК 1-3 Пахтакор
09/09 19:00 Нефтчи 2-1 Сурхон
09/09 20:00 Насаф 3-0 Бунёдкор
09/09 21:45 Барселона 5-1 Фейеноорд
09/09 21:45 Штутгарт 3-1 Викинг
09/09 23:59 Ливерпуль 2-1 Атлетико
09/09 23:59 Наполи 0-1 Арсенал
09/09 23:59 Спортинг 3-1 Галатасарой
09/09 23:59 ПСЖ 6-1 Слован
10/09 19:00 Динамо 1-0 Қизилқум
10/09 19:00 Андижон 2-1 Қўқон-1912
10/09 20:00 Хоразм 0-0 Сўғдиёна
10/09 21:45 Фенербахче - Рома
10/09 21:45 ПСВ - Шахтёр
10/09 23:59 Ман. Юнайтед - Сабаҳ
10/09 23:59 Бавария - Буде-Глимт
10/09 23:59 Комо - РБ Лейпциг
10/09 23:59 Славия - Ланс
11/09 19:00 Локомотив - Машъал
11/09 19:00 Бухоро - Навбаҳор

Бахтиёр Ҳамидуллаев: «Ҳужумчиларимиз биринчи даврада бўлгани каби гол ура олгани йўқ»

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 14-тури доирасида бўлиб ўтган "Андижон" ва "Локомотив" жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг матбуот анжуманида дастлаб мезбонлар бош мураббийи Бахтиёр Ҳамидуллаев иштирок этди.

— Жисмоний тайёргарлик умуман йўқ, 60-70 дақиқаларда футболчиларимиз чарчаб қолишмоқда, шунинг учун бир киши кўп бўлиб ўйнасак ҳам жисмоний тарафдан қийналиб қолдик.

— Фарҳод Бекмуродов жамоа сардори эди, лекин бугунги ўйинда Абдуллоҳ Олимов сардор сифатида ҳаракат қилди, нега бундай бўлди?
— Биз жамоа аъзолари билан сўровнома ўтказдик. Биринчи ўринда Зозуля номзоди илгари сурилди, иккинчи ўринда эса Абдуллоҳ Олимов, 3-4 ўринларни Қахрамон Баходиров ва Фарход Бекмуродов эгаллади. Шу сабабли бугун Абдуллоҳ Олимов сардор сифатида майдонга тушди.

— Футболчиларимиз машғулотлардан ташқари ўзлари алоҳида машғулотлар олиб боришяптими?
— Ҳозир вақт жуда кам, футболчиларимиз улгирмай қолишмоқда, ҳар 5кунда ўйин бўлмоқда

— Биламиз, сиз ҳужумчи бўлгансиз, машғулотлардан ташқари ҳужумчилар билан алоҳида ишлаяпсизми?
— Бу энди бошланиши, биринчи навбатда ҳимояга эътибор қаратяпмиз, менимча бугун ҳимоячиларимиз ёмон ўйнамади. Ҳимоядаги муаммоларимиз деярли ҳал бўлмоқда, кейин эса ярим ҳимоя ва ҳужумга эътибор қаратамиз.

— Нега бугун Хушнуд Авилов ҳимоя марказида ўйнади?
— Тўғриси марказий ҳимоячи Эммануэл Аривачуквуга ишончим йўқ, мендан олдин Хушнудни марказий ҳимоячи сифатида тайёрлашаётган экан, менимча бугун Хушнуд яхши ўйнади

— Зозуля жамоага қайтадими?
— Қайтади. Унинг масаласи шу кунларда хал бўлади

«Андижон» матбуот хизмати.

Манба: https://t.me/fcandijan
Киритилди: 20:03, 10.09.2020.
Ўқилди: 3178 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик