Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Андрей Микляев: «Ўзбекистондаги энг ёмон стадионда ўйнадик»

Баҳо:
+ | -

Суперлига 14-тури доирасидаги «Андижон» — «Локомотив» жамоалари иштирокидаги учрашувдан кейин «темирйўлчилар» бош мураббийи Андрей Микляев журналистлар саволларига жавоб берди.

— Қимматли уч очкони қўлга киритдик. Бундан жуда хурсандмиз. Ҳозирда ўзгаришлар даври кетмоқда. Таркибимизда ёш йигитлар жуда кўп. Шу боисдан уларнинг ўзларига келиб олишлари учун вақт керак. Йигитларга катта раҳмат айтаман, улар охиригача курашишди. Ҳатто 10 киши бўлиб қолганларида ҳам таслим бўлишмади.

— Жаҳонгир Абдумўминов билан боғлиқ қандай муаммо бор?

— Ҳозирча билмайман. Либос бўйича муаммо бўлиши мумкин. Буни кейинроқ билиб оламан. Либос бўйича муаммо бўлгани сабабли у захирада қолди.

— Олдинги сафар «Локо»да ишлаганингизда таркибда юлдузлар ўйнарди. Ҳозир эса таркиб ўзгариб кетди. 2 йиллик ўзгаришлар ҳақида нима дея оласиз?

— Мавсум бошидан инобатга олсак, 9 нафар футболчи жамоани тарк этди, айримлар ҳорижга йўл олди. Клуб олдимизга таркибни ёшартириш вазифасини қўйди. Биз ҳам ёшларимизга, ўринбосарлар таркибимиздан асосий таркибга футболчиларни жалб қилишга ҳаракат қиляпмиз.

— Жароҳатланганлар борми?

— Таркибимизда 6 нафар жароҳатланган футболчилар бор. Шу боисдан уларнинг хизматидан фойдалана олмаяпмиз.

Шу ўринда қўшимча қилиб кетмоқчиман. Бугун майдоннинг ҳолати яхши эмасди, шу боисдан жамоа биз, мухлислар кутган футболни намойиш қила олмади. Айтишим мумкинки, айни дамда бу стадион биз ўйнаган энг ёмон стадион. Яқиндагина Андрей Канчелскис танқид қилган ТТЙМИ стадиони билан эса фарқ ер ва осмончалик. Бу стадионда ярим йил ўйин бўлмади. Шу боисдан ўйинда футболчилар майдонга қарши курашди. Ўт ўсиб кетган, ўрилмаган, тўп юрмаяпти. Қум тўкиб қўйилган жой эса чангиб кетмоқда. Бунга қараш оғир. Агарда стадион яхши бўлса, мухлислар ҳам киритилса, бугун бошқача ўйин бўларди.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 20:05, 10.09.2020.
Ўқилди: 4498 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.