«Реал» ҳужумчиси Мариано Диаснинг клубдаги ҳолати ҳамон тушунарсиз бўлиб турибди.
Жамоа бош мураббийи Зайниддин Зидан уни ўз режаларига киритмаётганини очиқ-ойдин айтган бўлса-да, доминиканлик футболчи клубни тарк этишга шошилмаяпти. Диас ўтган мавсумида бор-йўғи 7та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урди.
Мариано янги мавсумда ҳам фақат Испания кубоги доирасида кучсиз жамоаларга қарши ўйинларда ўйин амалиётига эга бўлиши мумкинлигини тушуниб турибди. Бу эса йиллик маоши 4,5 миллион еврога тенг бўлган ўйинчига асло ярашмайдиган ҳолат.
«Бенфика» Диасга жиддий қизиқиш билдириб, унга 2,5 миллион евро маош таклиф қилган эди. Аммо доминканлик ўйинчи 5 миллион евро йиллик маош талаб қилди.
Мариано қишки трансфер пайтида ҳам бир нечта таклифлар тушган эди, аммо у «Мадрид»да қолишга қарор қилди. Унинг "Қироллик клуби" билан амалдаги шартномаси якунланишига яна 3 йил бор.
Бошланаётган мавсумда Зидан ҳужумда Карим Бензема ва Лука Йовичнинг хизматидан фойдаланмоқчи. Келажакда эса «Реал» Эрлинг Холандни қўлга киритмоқчи.
Шу боис, Зидан нима учун Мариано жамодан кетмаётганини тушунмаяпти.