«Барселона» клуби собиқ футболчиси Ривалдо каталонияликлар ҳужумчиси Лионель Месси билан боғлиқ вазият юзасидан ўз фикрини билдириб ўтди.
«Месси ўтган ҳафтада «Барселона»да қолишини эълон қилди. Демак, у мавсум охирига қадар клубдан қолади. Агар мавсум якунланганидан кейин ҳам у жамоадан кетмаса, ҳайрон қолмайман.
Ушбу мавсумда кўп нарса рўй бериши мумкин, «Барселона» Роналд Куман бошчилигида янги ҳаёт бошламоқда. Клуб президенти лавозими учун сайлов эса майрт ойида бўлиб ўтади.
Месси ҳозирги президент Жозеп Бартомеуни танқид қилди. Март ойида янги президент сайланса, Лео жамоада қолиши мумкин. Янги президент Лионель билан тил топиша олса ва клуб тўғри йўлдан кетаётганига ишонтирса, балки, Месси шартномани узайтирар.
Месси ва унинг оиласига Барселонада яшаш ёқади. Шунингдек, мухлислар уни яхши кўришади. Бу — қолиш учун сабаб. У «Барселона»ни яхши кўради. Ҳозирда футболчилар юқори савияда узоқ вақт ўйнаш олиши мумкин. Месси эса 38 ёшгача ўйнай олиши мумкин.
Кўпчилик Мессининг садоқатига шубҳа билан қарамоқда. Аммо ушбу мавсумда у ўзини яхши томондан кўрсата олишига шубҳа қилмайман. У клуб учун бор кучи билан ҳаракат қилади.
Албатта, бундай муаммолардан кейин у дарҳол яхши ўйнаб кета олмаслиги мумкин, аммо у энг ёмон мавсумида ҳам 30дан ортиқ гол урган», – деди Ривалдо.