ФИФА кунларидан сўнг Беларусь чемпионати ҳам давом эттирилди. Солигорскнинг "Шахтёр" клуби ўз уйида "Витебск"ни қабул қилиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди.
Мезбонларнинг 5та голига "Витебск" клуби бирор марта жавоб қайтара олмади. Жамоа ҳужумчиси Жасур Яхшибоев жамоасининг бешинчи голига муаллифлик қилди. Ҳамюртимиз томонидан 14 метрлардан йўлланган зарба натижасида тўп дарвоза бурчагига бориб тушди.
Ушбу ғалабадан кейин "Шахтёр" ўз очколарини 46тага етказиб олди. Яхшибоевнинг голли эса 13тага етди.
Беларусь чемпионати, 23-тур
Шахтёр – Витебск 5:0 (2:0, 3:0)
Голлар: 1:0 – 20 Иванович, 2:0 – 24 Бодул, 3:0 – 53 Кендиш, 4:0 – 77 Архипов, 5:0 – 88 Яхшибоев.
Шахтёр – Гутор, Бегунов (Бурко, 86), Антич, Хадаркевич, Сачивко, Иванович, Подстрелов (Баланович, 79), Кендиш, Сзоке, Яхшибоев, Бодул (Архипов, 71).
Витебск – Сороко, Чалов, Клопоцкий, Сезар (Васильев, 76), Назаренко (Гуренко, 54), Каленчук, Мараньяо, Матвеенко, Скитов, Теверов (Краснов, 75), Сантос.
Огоҳлантиришлар: Сзоке (25), Теверов (29), Бодул (57), Мараньяо (84), Клопоцкий (90).