Кириш Регистрация
11/01 00:45 Аталанта 2-0 Торино
11/01 01:00 Валенсия 1-1 Эльче
11/01 16:30 Хитой 1-0 Австралия
11/01 16:30 Лечче 1-2 Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано 2-1 Мальорка
11/01 19:00 Таиланд 1-1 Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина 1-1 Милан
11/01 20:15 Леванте 1-1 Эспаньол
11/01 22:00 Верона 0-1 Лацио
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа - Кальяри
13/01 00:45 Ювентус - Кремонезе
13/01 01:00 Севилья - Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия

Суперлига. «Бунёдкор» ниҳоят ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

Суперлигада 14-тур учрашувлари бўлиб ўтди. «Сурхон»ни қабул қилган «Бунёдкор» ишончли ғалабани қўлга киритди.

«Қалдирғочлар» иккинчи бўлим аввалида ўйин тақдирини ҳал қилишди. Икки дақиқа ичида рақиб ҳимоясида йўл қўйилган икки хато "қалдирғочлар"нинг голлари билан якунланди. Биринчи хатодан Расул Йўлдошев унумли фойдаланган бўлса, иккинчисини Нурилло Тўхтасинов голга айлантирди.

Шундан сўнг мезбонлар бироз хотиржамликка берилди. Натижада хатолар юзага кела бошлади. Аъзамжон Алиев 76-дақиқада энди бизнинг ҳимоядаги хатони гол билан жазолади. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқада Владислав Нуриев пенальти ишлади. Нуқтага яқинлашиб ўйинга нуқта қўйишни мақсад қилганди, бироқ Асилбек Омонов ажойиб сэйвни амалга ошириб ҳисоб ўзгаришига йўл қўймади.

Шу тариқа, "Бунёдкор" кетма-кет 4та дурангдан сўнг ғалаба нашидасини сурди ва ўз очколарини 26тага етказди.

Coca Cola Суперлига. 14-тур
«БУНЁДКОР» – «СУРХОН» - 2:1 (0:0)
12 сентябрь. Тошкент. «Бунёдкор» стадиони.
Голлар: Расул Йўлдошев, 49 - 1:0. Нурилло Тўхтасинов, 51 - 2:0. Аъзамжон Алиев, 75 - 2:1.
Фойдаланилмаган пенальти: Владислав Нуриев, 90+4.
«Бунёдкор»: Абдумавлон Абдулжалилов, Исломжон Қобилов, Давронжон Эргашев (Муҳаммадодил Қаҳрамонов, 69), Иброҳимҳалил Йўлдошев, Хуршид Ғиёсов (Селим Нурмурадов, 69), Расул Йўлдошев, Лутфулла Тўраев, Санжар Қодирқулов, Нурилло Тўхтасинов (Анвар Ғофуров, 88), Абдулла Абдуллаев, Шаҳбоз Эркинов (Владислав Нуриев, 69).
«Сурхон»: Асилбек Омонов, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Шерзод Каримов, Александр Касьян (Муҳаммад Али Абдураҳмонов, 71), Нуриддин Ҳасанов, Аъзамжон Алиев, Жаҳонгир Меҳмонов, Дарко Станоевич, Беҳрўз Шойдулов (Ўрол Чориев, 87), Иброҳим Йўлдошев (Низомжон Норов, 54), Асрор Ғофуров.
Огоҳлантиришлар: Иброҳимҳалил Йўлдошев, 9. Нуриддин Ҳасанов, 80. Лутфулла Тўраев, 82. Беҳрўз Шойдулов, 85. Расул Йўлдошев, 90. Санжар Қодирқулов, 90+1. Абдумавлон Абдулжалилов, 90+2. Жаҳонгир Меҳмонов, 90+4.
Бош ҳакам: Раҳимбек Каримов.
Қанот ҳакамлари: Ҳусниддин Шодмонов, Александр Буров.
Захирадаги ҳакам: Шуҳрат Ражабов.
Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев.
Комиссар: Лазиз Қўчқоров.

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 22:15, 12.09.2020.
Ўқилди: 2280 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.