Кириш Регистрация
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм 0-2 Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум 2-1 Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор 1-3 Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
26/04 15:30 Фиорентина - Сассуоло
26/04 17:00 Райо Вальекано - Реал Сосьедад
26/04 18:00 Женоа - Комо
26/04 19:15 Реал Овьедо - Эльче
26/04 21:00 Торино - Интер
26/04 21:30 Осасуна - Севилья
26/04 23:45 Милан - Ювентус
27/04 00:00 Вильярреал - Сельта

Андрей Шипилов: «Бугунги ғалабамизни клубимизнинг марҳум президентига бағишлаймиз»

Баҳо:
+ | -

"Металлург" – АГМК (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманинг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Андрей Шипилов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

— Бугун Тошкент вилояти дербисининг мана шундай қизиқарли, тўқнашувларга бой бўлишини кутгандик. Ҳар икки жамоа муросасиз, қизиқарли ўйин кўрсатди.

АГМК чемпионат етакчиларидан бири ва ҳақли равишда юқори поғоналарда бормоқда. Биз ўз имкониятларимиздан бирини голга айлантира олдик. АГМКда ҳам етарлича вазиятлар бўлди. Бироқ бугун омад биз томонда бўлди.

Бугунги ғалабамизни яқинда вафот этган клубимиз президентининг ёрқин хотирасига бағишлаймиз.

Айни пайтда шифохонада даволанаётган жамоамиз маъмури Равшан Бегматовга соғлиқ тилаймиз ва тезроқ сафга қайтишини кутиб қоламиз.Фурсатдан фойдаланиб, клубимизнинг фидойи шифокорига ва унинг жамоасига ҳам миннатдорчилик билдирамиз.

— Шаҳзод Убайдуллаев ва Дониёр Нарзуллаев нега биринчи бўлимда майдонга тушмади ва захирада қолдирилди?
— Шаҳзод ва Дониёр бутун мавсум давомида танаффуссиз ўйнаб келишди. Дониёр фақат Олмалиқда ўйнамаганди, Шаҳзод эса деярли ҳамма тур ўйинларида тўлиқ қатнашди. Уларни авайлашимиз керак. Бундан ташқари Шаҳзодда кичик жароҳати бор эди.

— "Металлург"нинг кўрсатаётган ўйинларидан келиб чиқиб айтсак, жамоа кучли учликка кира оладими?
— Ҳали олдинда 9-10 тур бор. Келинг, мавсум якунига, декабрь ойигача етиб борайлик. Биз қўлимиздан келганича ҳаракат қилаяпмиз. Бу йўлда астойдил меҳнатдан тўхтамаймиз, ”, - дейди Андрей Шипилов.

Манба: metallurg-pfc.uz
Киритилди: 06:30, 13.09.2020.
Ўқилди: 2270 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик