Лондоннинг «Челси» ҳамда Бразилия терма жамоаси собиқ футболчиси, айни пайтда фаолиятини Хитойнинг «Шанхай СИПГ» клубида давом эттираётган Оскар Европага қайтиш хоҳиши борлигини билдирди.
- Мен ҳақиқатдан ҳам Европага қайтишни хоҳлайман. Бироқ, ҳозир эмас. Айни пайтда бу ерда ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман, Хитойда менинг шартномам бор, умид қиламанки, шартномамни охиригача якунига етказиб қўяман. Европага қайтиш борасида таклиф олдим. Лекин буни ҳозир амалга ошириш мушкул, Европа қайтиш борасида муаммолар бор. Шу сабабли, бу ерда шартномамнинг охиригача ўйнамоқчиман ва шундан сўнггина Европага қайтишни ўйлайман. Албатта, Европага қайтиш имкони бўлса «Челси»ни танлаган бўлардим. Лекин, мен болалигимда кўплаб Италия клубларини кузатганман, чунки, у ерда бразилиялик футболчилар кўп эди. Шунинг учун Италияда менга ёқадиган бир нечта клублар бор, масалан «Интер», «Милан». Агар Европага қайтадиган бўлсам, фақат Италия чемпионатига йўл оламан, — Оскарнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Fox Sports Brasil.