Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.
«Валенсия» футболчиси нишонда
Aнглиянинг «Манчестер Юнайтед» жамоаси «Валенсия» ярим ҳимоячиси Урош Рачич билан қизиқиб қолди.
“The Sun” нашрининг маълум қилишича, «қизил иблислар» 22 ёшли серб учун 28 миллион евро сарф этишга тайёр.
Манбанинг маълум қилишича, испан клуби айни дамда молиявий ночор аҳволда. Шу сабабли, ўз футболчисини жамоада олиб қолмоқчи эмас.
«Ливерпуль» футболчиси «Шеффилд» эътибор марказида
Aнглиянинг «Ливерпул» клуби ҳужумчиси Раян Брюстер фаолиятини «Шеффилд Юнайтед»да давом эттириши мумкин.
“The Star” нашрининг маълум қилишича, клуб 20 ёшли футболчини бир мавсумга ижарага олишни режа қилмоқда. Раяннинг ўзи ҳам кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш ниятида. Шу сабабли, бошқа клубда ўзини синаб кўришга қарши эмас.
Манбанинг маълум қилишича, «Шеффилд» устози Крис Уайлдер ёш футболчи учун асосий таркибдан жой беришга тайёр.
Ундер AПЛда?!
Римнинг «Рома» клуби вингери Женгиз Ундер фаолиятини AПЛда давом эттиришга жуда яқин.
“The Sun” нашрининг маълум қилишича, 23 ёшли турк футболчиси билан «Лестер» клуби жиддий қизиқиб қолган ва трансферни амалга ошириш мақсадида 25 миллион евро сарф этишга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, Ундер ортда қолган мавсумда «Рома» сафида 18 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол+3 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Эрнандес кетадими?
Мюнҳеннинг «Бавария» жамоаси тарихидаги энг қиммат футболчиси – Люка Эрнандес бошқа клубга равона бўлиши мумкин.
TF1 нашрининг маълум қилишича, 24 ёшли француз билан ПСЖ жиддий қизиқиб қолган. Эрнандес ҳам жамоада ўз ўрнини йўқотиб қўйганидан норози. Шу сабабли, ўз ватанига қайтиб кетишга қарши эмас.
Эслатиб ўтамиз, «Бавария» Эрнандесни қўлга киритиш учун бир мавсум илгари 80 миллион евродан воз кечган эди.