Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Нўъмон Ҳасанов: “Футболчиларни муносабати бир-бирига яхши бўлиши керак”

Баҳо:
+ | -
Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Навбаҳор"(1:0) учрашувидан сўнг "лочинлар" катта мураббийи Нўъмон Ҳасанов фикрларини билдириб ўтди.

"Қизиқарли ўйин бўлди. Бу ўйинда ким биринчи гол урса, ўша ғалаба қозонар эди. Биринчи бўлимнинг дастлабки 15 дақиқасида йигитлар ўзига кела олмади, чунки рақиб ўйинни яхши бошлади. Бўлим охирларида ўйинимиз ўхшади. "Локомотив" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Хатоларимиз устида ишлаймиз.

Тушунмаяпман, футболчилар ёпиц турган футболчига пас беришмоқда ёки очиқ ўйинчига атайлабми қаттиқ пас беришмоқда. 

– Жамоа сўнгги ўйинларда ғалаба қозона олмаяпти. Бу футболчиларнинг кайфиятига таъсир ўтказмаяптими?

Жамоага келганимга кўп бўлмади. Клубдаги футболчилар, раҳбарлар касалланишди, коронавирус билан курашишди. Ўша пайт футболчиларда куч йўқ эди. "Локомотив" билан ўйинга тайёргарлик яхши ўтди. Битта ўйинда ютиб олсак ҳаммаси ижобий томонга ўзгариб кетади.

– Майдонда футболчилар бир-бири билан уришиб юрибди. Жамоанинг ички муҳити анча ёмонга ўхшаяпти...

Футболчиларни урушиб кетиши ва бошқа ҳолатлар ҳақида бундан олдинги матбуот анжуманларида гапирган эдим. Ҳозир ҳам йигитларни олдига кириб буни айтдим. Футболчиларни муносабати бир-бирига яхши бўлиши керак. Жамоа бир оила бўлиши керак.  Вазиятни тўғирлашга ҳаракат қиламиз.

– Нафақат "Навбаҳор"да, балки барча жамоаларда ҳужум чизиғида муаммолар бор. Ўзбек футболида ҳужумчилар етишмовчилиги ҳақида нима дея оласиз? 

"Қўқон-1912" жамоасини бошқарувини қўлимга олганимда ҳам шу муаммо бор эди. Юқорида айтганимдек жамоага яқинда келдим, тўғри ўйнаш, қанотдан тўғри тўпни ошириш эмас, очиқ турган футболчи билан ўйнаш кабиларни йўлга қўямиз. Ҳужумчилар кам. Тўғриси, бизнинг пайтда пас берадиган, гол урадиган ҳужумчилар кўп бўларди. Анчадан бери ҳужумчилар камлиги кўриниб турибди.

– Жамоа сардори Азим Аҳмедов кўп ўйинларда анча асабий ҳаракат қиляпти. Бу нима билан боғлиқ деб ўйлайсиз?

– Машғулотларда Азим Аҳмедовни орқароқда ўйнатаётган эдим. Аммо вазият ўзгарди. У жамоа сардори, сардор мураббийнинг ёрдамчиси бўлиши керак. Бугун майдонда агрессивлик қилмади. Фақат, Голбан ва Даврон Ҳошимовнинг ҳаракатлари учун ўйиндан кейин урушдим. Битта жамоада ўйнаб бундай ишларни қилиш керак эмас. 

– Жамоа бош мураббийи Андрей Канчельскиснинг аҳволи қандай? 

– Канчельскис билан кеча гаплашдим, унинг иситмаси бор. Футболчиларни йиғиб йўқлаб келишга жўнатдим. У жамоада бош мураббий, биз унинг ёрдамчиларимиз. Канчельскис яхши инсон. Соғлик тилайман. Биз билан бирга бўлмасада ҳар куни алоқада бўлиб турибмиз",- дейди Нўъмон Ҳасанов.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:44, 15.09.2020.
Ўқилди: 1987 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.