Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Авазбек Ўлмасалиев: "Киритган голимни акамга бағишлайман"

Баҳо:
+ | -

“Навбаҳор”га қарши ўйиндан кейин “Локомотив”га ғалаба келтирган гол муаллифи Авазбек Ўлмасалиев фикрлари билан ўртоқлашди.

– Аваз, аввало гол урилган вазият ҳақида гапирсангиз.

– Аввало, айтишим мумкинки, жуда тез ҳужумга ўтдик. Темурхўжа Абдухолиқов тўп билан эди, яхши нуқтага очилдим ва тўпни сўрадим. Бир рақибдан ўтгандан кейин ўйлаб ҳам ўтирмасдан зарба ёʻлладим. Миямда фақатгина гол ҳақида ўйлар бор эди.

– Жамоанинг Суперлигадаги вазифаси борасида нима дея оласиз? Янгиларнинг жамоага мослашуви қандай кечмоқда?

– ғалаба учун майдонга тушяпмиз. Янгилар жамоага тезда мослашиб кетганини барча кўриб турибди, улар яхши ўйин кўрсатмоқда. Коллектив ҳақида ҳам шундай илиқ фикрларни айта оламан, навбатдаги ўйинларга ҳам шундай позитив кайфиятда тайёрланамиз. Асосий мақсад — исталган имкониятдан фойдаланиб, ғалабага эришиш.

– Жамоадошларингиз гол билан қай тариқа табриклади?

– Ҳа, барчадан табрик қабул қилиб олдим. Йўлдан учраган барча елкамни урди (кулади). Умуман олганда, барчаси ажойиб! Шундай рухда давом этишга ҳаракат қиламиз. Шуни айтишим керак, голимни акамга бағишлайман. У телевизор орқали ўйинни томоша қилиб турди. Акамни хурсанд қилганимдан жуда ҳам хурсандман.

Киритилди: 22:46, 15.09.2020.
Ўқилди: 2449 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.