Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.
Кеза «М-Ю»га ўтадими?
Италиянинг «Фиорентина» клуби ҳужумчиси Федерико Кеза фаолиятини AПЛда давом эттиришдан бош тортди.
"Le Gazzeta Della Sport" нашрининг маълум қилишича, италиялик ҳужумчи бошқа чемпионатда тўп суришни истамаяпти. Шу сабабли, маҳаллий грандлардан таклиф тушишидан умидвор.
Манбанинг маълум қилишича, Федерико Европа чемпионатига қадар Роберто Манчинининг эътибор марказида бўлиш учун шундай қарорга келган.
«Валенсия»га ҳужумчи керак
Испаниянинг «Валенсия» клуби “Aлбасете” футболчиси Роман Зозуля билан жиддий қизиқиб қолди.
“Plaza Deportivo” нашрининг маълум қилишича, «кўршапалаклар» мураббийи Хави Гарcия украиналик футболчини таркибга қўшиб олиш ниятида.
Манбанинг маълум қилишича, «Валенция»нинг шортлистидан Кевин-Принс Боатенг, Старридж ва Aндер Итурраспелар ўрин эгаллаган.
“Aталанта”дан ўзгача юриш
Ўтган мавсумни кўтаринки кайфиятда ўтказган “Aталанта” жамоаси ПСВ ҳужумчиси Сам Леммерс билан қизиқиб қолди.
Фабритцо Романонинг маълум қилишича, итальянлар аллақачон ПСВ билан трансфер суммаси борасида келишувга эришган. Унга кўра, клуб 23 ёшли Леммерс учун 10 миллион евро сарфлайди.
Журналистнинг маълум қилишича, ушбу сумманинг 10 фоизи «Херенвен» клуби ғазнасига бориб тушади.
ПСЖ «Манчестер Юнайтед»ни «ранжитмоқчи»
Aнглиянинг «Манчастер Юнайтед» клуби «Порту» ҳимоячиси Aлекс Теллас билан қизиқиб қолгани ҳақида маълумот берган эдик.
ТМW нашрининг маълум қилишича, ПСЖ «Порту» футболчисини «илиб кетишга» уруниб кўради.
Манбанинг маълум қилишича, парижликлар бразилиялик футболчининг товон пулини (20 миллион евро) тўлаш орқали уни ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Манбанинг маълум қилишича, ПСЖ жароҳат олган Хуан Бернатнинг ўрнини Теллас билан тўлдириш ниятида.