Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Диёр Имомхўжаевдан анонс: «Кейинги тур ўйинларининг ҳар бирида файз бор»

Баҳо:
+ | -

Coca Cola Суперлига клублари бир йил аввалгидан кучлироқдек тасаввур уйғотмоқда. Боиси, 9 клуб мураббийлари ўтган мавсумда ҳам шу жамоада фаолият олиб борди. Улар ўз клубига анча кўникди дейиш мумкин.

Турнир жадвалида "Пахтакор" кучлироқ. Чемпионлар лигасидаги икки ўйинида ҳам клуб анча шакллангани кўринди. Аммо кейинги 5 та жамоа ўртасидаги рақобатга эътибор қилинг. Улар бир-бирига жуда яқин, рақобат кучли.

Ўртада яна 4 талик рақобат бор, шунингдек, қуйи 4 клуб ўртасида ҳам яхшигина рақобат юзага келган. Бу чемпионат қизиқарли ўтаётганидан далолат беради. Умуман, 2020 йил саргузаштларга бой бўлмоқда, дейиш мумкин.



Энди эса келаси тур анонсига қаранг. Ҳамма учрашувда файз бўлиши шубҳасиз.

"Бухоро" ўзига келди. АГМК ва "Қўқон-1912" билан ўйинларни эсланг. "Локо" Кападзе билан юз фоизлик натижа қайд этмоқда. Учрашув Тошкентда ўтмайди, анча қизиқ бўлади.

"Навбаҳор" — "Андижон". Биринчи ўйинда муроса бўлганди. "Навбаҳор" ўз уйида даҳшат, "Андижон"га очко сув ва ҳаводек. Зўр ўйин бўлади.

"Сўғдиёна" — "Қўқон-1912". Бақоевнинг энди очко йўқотишга ҳақи йўқ, халқаро майдон узоқлашяпти. Биринчи ўйиндаги аламли мағлубият учун интиқом керак. Яхши ўйин бўлади.

"Насаф" — "Сурхон". Қашқадарё ва Сурхондарё тўқнаш келганида кимнингдир устунроқ экани йўққа чиқади. Бу минтақа дербиси, ажойиб ўтади.

"Бунёдкор" — АГМК. Абрамов — Қосимов. 29 ва 30 очко. Бошқа изоҳ шарт эмас.



Диёр Имомхўжаев.

Манба: @diyorimamkhodjaev
Киритилди: 07:25, 19.09.2020.
Ўқилди: 5450 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.