Италиянинг «Интер» клуби хўжайини Стивен Чжан шу йилнинг трансфер ойнасида Каталониянинг «Барселона» клуби футболчиси Лионел Мессини сотиб олишга ҳаракат қилганлиги ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритди.
— Биз ҳатто бу ҳақда ўйлаб ҳам кўрмадик. Бундай сармоялар бизнинг лойиҳамизнинг бир қисми бўлиши мумкин эмас. Ҳозир бизнинг асосий мақсадларимиз — инновация, режалаштириш, доимий ўсиш ва иқтисодий барқарорлик. Шу тариқа «Интер» клубини юқори савияга олиб чиқамиз, — Чжаннинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Corriere della Sera.