Кириш Регистрация
18/06 01:00 Англия 4-2 Хорватия
18/06 04:00 Гана 1-0 Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон 1-3 Колумбия
18/06 21:00 Чехия 1-1 ЖАР
18/06 23:59 Швейцария 4-1 Босния-Герцеговина
19/06 03:00 Канада 6-0 Қатар
19/06 06:00 Мексика 1-0 Жанубий Корея
19/06 23:59 АҚШ - Австралия
20/06 03:00 Шотландия - Марокаш
20/06 05:30 Бразилия - Гаити
20/06 08:00 Туркия - Парагвай
20/06 22:00 Нидерландия - Швеция

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

Йович қоладими?

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Лука Йович фаолиятини бошқа клубда давом эттирмоқчи.

“Diario AS” нашрининг маълум қилишича, 22 ёшли серб ҳужумчиси Мадридни тарк этиш мақсадида исталган таклифни кўриб чиқишга тайёр.

Манбанинг маълум қилишича, “Реал” ҳам Йовични қўйиб юборишга қарши эмас, бироқ унинг трансферидан кўпроқ даромад олиш мақсадида аввалига бир мавсумга ижарага бермоқчи.

Куманнинг режаси бекор бўладими?

“Барселона” бош мураббийи – Рональд Куманнинг асосий трансфер мақсадига айланган Мемфис Депайни “Барселона” қўлдан чиқариб юбориши мумкин.

Италиялик журналист Жанлука Ди Марцио берган маълумотларга қараганда, голландиялик футболчи “Милан” билан музокаралар ўтказмоқда.

Журналистнинг фикрича, Каталония клуби Депай борасида “Лион”га ҳеч қандай таклиф юбормаган.

Тосун РПЛда?!

 

Aнглиянинг “Эвертон” клуби ҳужумчиси Женк Тосун фаолиятини РПЛда давом эттириши мумкин.

“Ajansspor” нашрининг маълум қилишича, 29 ёшли турк футболчисининг ҳизматлари билан “Зенит” жиддий қизиқиб қолган.

Манбанинг маълум қилишича, “Эвертон” Женкни ўз келажак режаларига киритмаган. Шу боис, Тосун катта эҳтимол билан бошқа клубга равона бўлади.

Сарр “Ливерпуль”га ўтадими?

Aнглиянинг “Ливерпуль” клуби “Уотфурд” ярим ҳимоячиси Исмаил Сарр билан шартнома имзолаш ниятида.

“DailyMail”нашрининг маълум қилишича, “мерсисайдликлар” Сарр борасида расмий таклиф юборган.

Манбанинг маълум қилишича, “Ливерпуль” “Уотфурд”нинг Чемпиошипга тушиб кетгани учун Саррни арзонроқ қўлга киритишдан умид қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, трансфермаркет нашри 22 ёшли футболчини 36 миллион фунтга баҳоламоқда.

Коста Туркияда?!

Туркиянинг “Фенербаҳче” жамоаси “Aтлетико Мадрид” етакчиси Диего Коста билан шартнома имзолаш ниятида.

“DailyMail” нашрининг маълум қилишича, қилишича, 31 ёшли футболчи учун “Фенербаҳче” катта моаш кўрсатилган шартнома таклиф қилади.

Манбанинг маълум қилишича, турклар жамоани тарк этган Ведат Мурикининг ўрнини айнан Коста билан тўлдиришни ният қилган.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 21:24, 19.09.2020.
Ўқилди: 11267 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Тимур Кападзе Ўзбекистоннинг Колумбияга қарши ўйини ҳақида фикр билдирди [6756]

Каннаваро тарихга кирди: у Беккенбауэр, ван Бастен ва Блохиннинг ноёб рекордини такрорлади [5126]

Колумбия билан баҳсда терма жамоамиз сафида ким қандай баҳоланди? [4578]

«Атлетико» Альварес учун белгилаган нархи билан ҳаммани шокка туширди [4559]

Суперкомпютер Ўзбекистон терма жамоасининг гуруҳдан чиқиш имкониятини баҳолади [3990]

Пуэрта Колумбиянинг Ўзбекистон устидан қозонилган ғалабасидан сўнг фикр билдирди [3144]

«Реал» трансфер бозори юлдузи учун 200 миллион евро сарфлашга тайёр [2786]

«Атлетико» Альваресни «ПСЖ»га сотишни маъқуллади — «Барселона» бундан хабардор, аммо хавотирда эмас [2511]

Қозоғистонда Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги мағлубиятига баҳо берилди [2234]

Ўзбекистон ФИФА рейтингида неча поғона пастга тушди? [2143]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик