Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Шарҳловчиликка қизиқувчи ёш футбол мухлислари учун танлов

Баҳо:
+ | -

"Футбол дўстлик учун" лойиҳаси шарҳловчиликка қизиқувчи ёшларни ўзларини ҳақиқий футбол шарҳловчиси сифатида синаб кўришга таклиф этади.

15 сентябрдан 15 октябргача ёш журналистлар учун халқаро мусобақа ташкил этилади. Иштирокчилар 9 ёшдан 14 ёшгача бўлиши талаб этилади.

Ёш шарҳловчилар ижтимоий тармоқлар орқали беллашадилар ва уларни дунёдаги энг яхши ёш шарҳловчи унвонини қўлга киритган Язн Таха баҳолайди.

Танловда иштирок этиш истагида бўлганлар 1 дақиқалик футбол шарҳини инглиз тилида олиб боришлари ва уни монтаж қилмаган ҳолда #F4FCommentator ҳештеги билан ижтимоий тармоққа жойлашлари зарур.

Ушбу мусобақа 2та босқичда бўлиб ўтади. Дастлаб 15 сентябрдан 15 октябргача ҳар бир давлатдан энг яхши шарҳловчилар аниқланади.

Иккинчи босқич 15 октябрдан 9 ноябргача бўлиб ўтади ва унда энг яхши шарҳловчи овозга қўйилади.

Ушбу турнир ғолиблари махсус эсдалик совғалар билан тақдирланади.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 08:24, 20.09.2020.
Ўқилди: 2239 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик