Италиянинг "Милан" клуби бош мураббийи Стефано Пиоли жамоа ҳужумчиси Анте Ребичнинг жисмоний ҳолати бўйича фикр билдирди.
"Анте - жамоамизнинг муҳим футболчиси. Унинг иқтидори ва жисмоний кучи бор. У ҳозир ажойиб спорт формада ва "Болонья"га қарши учрашувда майдонга тушади, - Пиолининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда TMW.