Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Рўзиқул Бердиев «Сурхон»га қарши ўйинда энг эсда қоларли вазиятни айтди

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 16-тури доирасида ўтказилган “Насаф” ва “Сурхон”(5:0) жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдириб ўтди.  

“Мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Учинчи голга қадар “Сурхон” жамоасига имконият бермадик. Рақиб сафида тажрибали футболчилар бор эди, уларга имконият бермасликка ҳаракат қилдик. Учинчи голдан кейин озгина бўшашдик. Шу вазиятда уларда бир-иккита вазият бўлди. Ўйин давомида устунлик биз томонда бўлди, буни ҳисобда ҳам акс эттирдик. Йигитлар кўрсатмаларимизни бажаришди. Энг эсда қоларлиси Турдиалиевнинг захирадан тушиб ўн минутда иккита голли узатмани амалга оширгани бўлди.   

“Навбаҳор” билан ўйинга яхши тайёрланамиз. Бугунги ғалаба руҳий томондан кўтаринкилик бериши тайин. Биз ҳар бир учрашувга жиддий ёндашмоқдамиз. Суперлигада осон ўйиннинг ўзи йўқ. Жамоалар бизга муносиб қаршилик кўрсатишмоқда. Йигитлардан ҳар бир учрашувга жиддий тайёрланишни талаб қилмоқдамиз.

Марко Станоевичнинг ўйинида мавсум бошига қараганда пасайиш бор. Балки чарчоқ аломатидир ёки мавсум ўртасидаги тўхталишларнинг таъсиридир, билмадим. Лекин тажрибаси катта, ўйинни бошқаришга бизга ёрдам бермоқда. Траорега “Aндижон” билан ўйинда имконият бердик. Қанот ярим ҳимоясида ўйнади, лекин биз кутган ўйинни кўрсата олмади. Бугун Шерзод Насруллаев чарчаб қолди, шунинг учун уни қанот ҳимоясида ўйнатдик.

Молиявий муаммолар бор, биз буни ўйлаб майдонга чиқаётганимиз йўқ. Футболчилар вазиятни тўғри тушуниб туришибди. Ҳомийларимизга ишонамиз, тез орада муаммо ўз ечимини топади деган умиддамиз. Биз ўз ишимизни тўғри бажаришга ҳаракат қиляпмиз.

Ойбек Бозоров “Aндижон” билан ўйинда жароҳат олди Лекин кечаги машғулотларда қатнашди ва ўйнай олишини билдирди. Ўйиндан олдин жароҳати барибир ўз сўзини айтди. “Навбаҳор” билан ўйинда мухлисларни хурсанд қилиш учун бор кучимизни берамиз”, – деди Рўзиқул Бердиев.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 07:15, 22.09.2020.
Ўқилди: 3902 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.