Кириш Регистрация
19/10 00:00 Реал Мадрид 4-1 Севилья
19/10 21:30 Монца 4-0 Кальяри
19/10 23:45 Парма 0-3 Торино
20/10 00:00 Хетафе 1-1 Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм 3-1 Ковентри Сити
20/10 18:30 ОКМК - Гулистон
20/10 19:00 Сўғдиёна - Андижон
20/10 19:00 Нефтчи - Локомотив
20/10 21:45 Сабаҳ - Боруссия Д
20/10 21:45 Фенербахче - Славия
20/10 21:45 Сабаҳ - Боруссия Д
20/10 21:45 Фенербахче - Славия
20/10 23:59 ПСЖ - Барселона
20/10 23:59 Ливерпуль - Вильярреал
20/10 23:59 Штутгарт - Атлетико
20/10 23:59 Манчестер Сити - АЕК
20/10 23:59 Наполи - Буде-Глимт
20/10 23:59 Порту - ПСВ
20/10 23:59 Рома - Слован
21/10 00:00 ПСЖ - Барселона
21/10 00:00 Манчестер Сити - АЕК
21/10 00:00 Штутгарт - Атлетико
21/10 00:00 Ливерпуль - Вильярреал
21/10 00:00 Порту - ПСВ
21/10 00:00 Рома - Слован
21/10 00:00 Наполи - Буде-Глимт
21/10 19:00 Навбаҳор - Ғазалкент
21/10 23:00 Леванте - Атлетик Бильбао

"Пахтакор" мураббийи: "Гуруҳдан чиқиб, босимдан халос бўлдик деб ўйламайман"

Баҳо:
+ | -

"Шаҳр Ҳодро" билан баҳсдан сўнг "Пахтакор" ёрдамчи мураббийи Питер Хюистра матбуот анжуманида иштирок этишди.

- Бугунги ғалабадан жуда хурсандмиз. Ўйин бошлангунча биз гуруҳимиздаги ўзгариш ҳақида билмагандик. Мақсадимиз бу баҳсда ютиш эди ва фақат шу тўғрисида ўйладик. Ушбу ғалаба нафақат жамоамиз, балки ўзбек футболи учун ижобий ҳодиса деб ҳисоблайман.

Шотада коронавирус аниқлангани ҳаммамиз учун кутилмаган ҳол бўлди. У туфайли айнан шу ердамиз, шу даражага етиб келдик. "Пахтакор" лойиҳасида катта ўрин тутадиган инсонлардан бири. У нафақат ўзини, балки бошқаларни ҳам жуда аяйди. Афсуски, ушбу пандемияни бошқаришнинг имкони йўқ. Шота билан уч йилдан бери ишлаб келяпмиз. Бизда ажойиб мутахассислар ва футболчилар йиғилган. Ўйинчилар профессионал ва ўз ишига нисбатан жуда интизомли. Машғулотларда биргаликда меҳнат қилиб, ўйинларга тайёрланишда давом этамиз. У ҳам ўз маслаҳатларини беради, қандай машғулот ўтказиш, ўйнаш, рақибнинг имкониятлари борасида маслаҳатлашамиз.

Гуруҳдан чиқиб, босимдан халос бўлдик деб ўйламайман. Чунки мусобақанинг ҳал қилувчи қисми олдинда. Бу ерда хато қимматга тушади. Биз олдимизда турган уч ўйинни ўйнашга интиламиз.

Биз "Ҳилол"нинг мусобақадан четлатилганини билмасдан майдонга тушдик. Шу сабабли таркибни ўзгартириш имкони йўқ эди. Лекин футболчилар ўйин суръатини сақлаб қолишида бир тарафдан бу яхши бўлди. Масалан, Жалол сингари ўйинчилар ҳамиша футбол ўйнашни ёқтиришади, уларнинг хоббиси ҳам футбол. Жамоавий ҳаракатлар яхшироқ кўриниш олишида ҳам бу фойдали.

"Истиқлол" мусобақада биздан иккита камроқ ўйин ўтказди. Бу уларга фойда ёки зарар эканини учрашувда билиб оламиз. Биз бор кучимизни ишга солишга уринамиз.

Манба: pakhtakor.uz
Киритилди: 04:30, 24.09.2020.
Ўқилди: 4098 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик