«Милан» ҳужумчиси Златан Ибраҳимович коронавирусга чалинди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди.
Швециялик футболчи топширган тест мусбат натижа бергани учун Европа лигаси учинчи саралаш босқичидан ўрин олган Норвегиянинг «Буде-Глимт» клубига қарши ўйинда иштирок эта олмайди. Мазкур ўйин бугун бўлиб ўтади.