Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Бахтиёр Ашурматов: «Бунёдкор»га қарши ўйин жамоамиз учун бурилиш ўйини бўлади»

Баҳо:
+ | -

“Қўқон-1912” жамоаси учун суперлиганинг 2-давраси бироз кўнгилсиз натижалар билан бошланди. Жамоа кетма-кет иккита ўйинда мағлубиятга учради. Биз жамоадаги вазият ҳамда ўзларининг саломатликлари борасидаги саволлар билан жамоамиз бош мураббийи Бахтиёр Ашурматовга мурожаат қилдик.

1. Бахтиёр Аъзамович аввало соғликларингиз яхшими?

-Гапни очиғи Бухорода бўлган ўйиндан кейин томоғим бўғилиб қолган эди. Эртасига озгина температурам кўтарилди. Шу сабабли Металлургга қарши ўйинга тайергарлик жараёнида қатнаша олмадим. Лекин ўйинга бир кун қолганда Қўқонга келиб Металлург билан ўйинни ўзим бошқардим. Гапни очиғи ўйиндан кейин касалим яна озгина кучайди. Сўғдиёна билан ўйиндан олдин ПЦР анализини топширдик. Анализ жавоблари яхши чиқди. Ва машғулотни ўзим ўтказишга қарор қилдим. Лекин афсуски машғулотда совуқ ўтиб температурам кўтарилиб кетти. Холатим шу даражага етдики, қувватсизликдан актив харакат қилишим хам оғирлашиб қолди. Ва яна машғулотларни қўйворишга мажбур бўлдим. Бу вақт ичида ўпкамни рентген қилдириб кўрганимда 15 фоизга ўпка шамоллаши, енгил пневмония ташхисини қўйишди. Ва врачлар клиникага ётиб даволанишни ёки уй шароитида даволаниш учун қўшимча даволаниш курсини ёзиб беришди. Афсуски шу сабабли Сўғдиёна билан бўлган мухим ўйинни ўтказиб юборишга мажбур бўлдим. Худога шукр ҳозир ахволим нисбатан яхши ва жамоамизнинг машғулотларига қўшилдим.

2. “Қўқон-1912” жамоаси мавсумнинг биринчи ярмини кўтаринки руҳда ўтказди ҳам турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаган эди. Кутилмаганда 2-давра учрашувларини дуранг ҳамда мағлубиятлар билан бошладик. Бунга қандай изоҳ берасиз?

-Тўғри 1-давра ўйинларини кўтаринки рухда ўтказдик. Афсуски 2-давра ўйинларини муваффақиятсиз бошладик. Мухлисларимиз хам хавотирга тушишмоқда. Хар хил гап сўзлар кўпаймоқда. Афсуски бетоблигим туфайли ўзим 10-кун ичида фақат Металлург билан ўйинга ва фақат битта машғулотга чиқа олдим холос. Лекин мураббийларимиз штаби яхши шаклланган. Зоҳидака Нурматов ва Даврон Файзиев бошчилигида машғулотлар яхши савияда олиб борилган. Даврон Файзиев яхши савиядаги мураббий ва ишончли дўст эканлигини биламан. Зохидака Нурматов эса мени ярим сўздан тушунадиган ишончли инсоним ва ёрдамчим. Айтмоқчи бўлганим мағлубиятларда бош мураббий сифатида ўзим айбдорман. Иккинчи даврада омад ҳам бизни тарк этгандек. Яна битта хатоимиз биринчи даврадан кейин таркибимизни ўзгартирмаганимиз деган хулосага келяпман. Айрим сабабларга кўра ҳоҳлаган ўйинчиларимизни жамоага ололмадик. Айтайлик Самарқанддан Амиржон Сафаров трансфери учун 100 миллион сўм сўрашди. Истиқлолдан ёш хужумчи Акбар Султоновни Истиқлол қўйиб юбормади. Жавохир Сиддиқовни оламиз деганимизда Жавохир Пахтакор таркибида асосий таркибда чиқа бошлади. Пахтакордан Асадбек Собиржоновни хам афсус ижарага ололмадик. Тўғри таркибимиз емон эмас. Лекин барибир янги қон керак экан. Ўйинимизда хам афсуски пасайиш юзага келди. Чемпионат ўйинларини бир хил темпда ўтказиш хам осон эмас. Мисол учун Навбахор еттита ўйиндан бери ютолмаяпти. Яхши таркибга эга бўлган Агмк 4-ўйинда ғалаба қозонолмади. Ўйлайманки бу қийин вазиятдан йигитлар билан бирга ёруғ юз билан чиқиб кетамиз.

Иккита мағлубият бизни хам жуда хавотирга солмоқда. Энг ёмони 1-даврада мағлубиятга учраган ўйинларимизда охиригача курашиб мағлубиятга учрагандик. Иккита ўйинда эса афсуски характер ва охиригача курашиш етишмади. Шу сабабли Сўғдиёна билан ўйиндан кейин йигитлар билан гаплашиб олдик. Иккита ўйиндаги мағлубият сабабларини таҳлил қилдик. Ва мен ўйлайманки кейинги ўйинларда мухлисларимиз яна жанговор ўйинларга гувох бўлишади. Тўғри жамоа ғалаба қозонганда камчиликлар хам кўзга ташланмайди. Жамоанинг характери, ахиллиги шунақа қийин пайтда билинади.

3. Ҳозирги кунда жамоадаги ички муҳит ва жамоа аъзоларининг саломатликлари қандай, олдиндаги учрашувларга ҳамма тайёрми яъни таркибда йўқотишлар йўқми?
-Худога шукр ҳозир жамоамиздаги ички муҳит ижобий томонга ўзгарган. Муҳит яхши бўлишида ва қийин вазиятдан чиқиб кетишимизда жамоамиз етакчилари Мурод Холмуҳаммедов, Қувондиқ Рўзиев, Александр Мерзляковларнинг роли катта бўлиши керак. Таркибида шунақанги етакчи футболчилари ва улар қаторида Ойбек Рустамов, Сухроб Бердиев каби футболчилар бўлган жамоа хар доим юқори ўринлар учун курашиши керак. Мурод Холмухамедовни эса бемалол Ўзбекистоннинг бу йилги мавсумдаги энг кучли футболчилари қаторига қўшсак бўлади. Рўзиевдан хам умидим жуда катта. Чемпионатнинг энг мехнаткаш футболчиларидан бири.

Афсуски, юртимизга келган пандемия жамоамизни хам четлаб ўтмади. Лекин биз қандай натижа кўрсатишимиздан қатий назар бу касалликларни сабр ва бардош билан енгиб ўтишга қарор қилгандик. Жамоамиздаги деярли хамма футболчилар бу касалликни енгиб ўтишди. Вақти келганда ўйин қайдномасига киритишга ўйинчи хам етмай қолди. Жамоамиз етакчиси Мурод Холмухамедов, Қувондиқ Рўзиевлар ўйинларни ўтказиб юборишди. Музаффар Музаффаров олти ой деганда жарохатидан қутулиб энди сафимизга қўшилди. Афсуски Сўғдиёна билан ўйиндан олдин дарвозабонимиз Музаффар Абдуллаев ва ҳужумчимиз Хамидулло Абдухамидовда хам тест натижалари яхши чиқмади ва улар ўйинни ўтказиб юборишди. Лекин бу ўйинларни муваффақиятсиз ўтказишимизга сабаб бўла олмайди. Иккита футболчимиздан ташқари қолган футболчиларимиз худога шукр соғ саломат ва Бунёдкор билан бўладиган ўйинга тайёр.

4. Бизни олдинда “Бунёдкор” жамоасига қарши учрашув кутиб турибди. Бу ўйин олти очколик ўйин бўлиши аниқ. Мухлисларимиз эса ўз майдонимизда жамоадан фақат ғалаба кутишади.

-"Бунёдкор" билан жуда хам муҳим бўлган қийин ўйин кутиб турибди. Бу бизнинг жамоамиз учун бурилиш ўйини бўлади. Биз мухлисларимиз учун хам бу ўйинда ғалаба қозонишимиз керак. Афсуски жамоамиз учун қийин бўлган вазиятда мухлисларимизнинг қўллаб қувватлашлари жамоамизга етишмаяпти. Ҳар йили суперлигада қолиш учун курашадиган жамоа ўз ишончли ўйинлари билан мухлислар мехрини ва ишончини қозонди. Ва энди мухлисларимиз биздан юқори ўринлар учун курашишимизни кутишмоқда. . Ва мухлисларимиз бунга ҳақлилар. Футболда мухлислар ишончини, мехрини қозониш жуда қийин. Лекин ишончни йўқотиш жуда осон. Футболчиларимиз хам вазиятни тушуниб туришибди ва "Бунёдкор"га қарши ўйинда вазиятни ўнглаш учун бор кучларини ишга солишади. Биз мураббийлар штаби футболчиларимизга ишонамиз.


5. Жамоада молиявий муаммолар йўқми? Мураббий ҳамда футболчилар маош ва мукофот пулларини ўз вақтида олишяптими?

-Худога шукр жамоамизда молиявий муаммолар йўқ. Бахтиёрака Толипов бошчилигидаги раҳбариятимиз ойлик маошлари ва мукофот пулларини вақтида беришяпти. Шуҳратака Мўминов эса ажойиб ташкилотчи. Ўйинларга тайергарлик кўриш жараёни, машғулотлар учун майдон топишда, касалланган футболчиларимизни даволаш учун дори-дармон етказишда, меҳмонхоналарга жойлашишимиз, футболчиларнинг овқатланиш жараёнлари, Тошкентдаги йиғинлар ташкил қилишда Шуҳрат аканинг ўрни беқиёс. Умуман олганда Қўқонда ташкилий ишлар юқори даражада йўлга қўйилган. Жамоамиз футболчилари номидан жамоамиз раҳбариятига яратилаётган шароитлар учун миннатдорчилик билдирган бўлардим.

6. Мухлисларимизга тилакларингиз?

-Мухлисларимиз жамоамиз бахтига доимо соғ саломат бўлишсин. Илтимос жамоамизни қийин пайтда хам қўллаб-қувватлаб туришсин. Футболда ғалаба ва мағлубият доимо ёнма-ён юради. Лекин ишонч билан айтаманки мухлисларимиз ишончини ҳеч қачон суистемол қилмаймиз. Жамоамизга ишонишсин. Биз мухлисларимиз учун ўйнаймиз. Худо ҳоҳласа тезроқ стадионга қайтинглар ва жамоамизни қўллаб қувватланглар. Мухлисларсиз футболнинг хам файзи йўқоларкан. Тез орада мухлисларнинг стадионларга киришларига рухсат берилади деб ишониб қоламиз. Барча азиз мухлисларимизга соғлик тилайман !
"Қўқон-1912" матбуот хизмати

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 18:49, 25.09.2020.
Ўқилди: 2291 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.